1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 169-оят

14:15 / 07.01.2018 4656 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Албатта, у сизларни фақат ёмонликка ва фаҳшга ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир. Бақара 169.

Аллоҳ таоло ўтган оятда «Эй одамлар!» деб бошлаган оммавий нидосини бу оятда давом эттириб, шайтоннинг одамларга душманлигидан уч хилини эслатмоқда:

«Албатта, у сизларни...» яъни «Шайтон сизларни...»

«ёмонликка» – нима ёмон нарса бўлса, шариатда «ёмон» дейилган, урфда «ёмон» дейилган ва ақл ҳам «ёмон» дейдиган ишларга буюради. Яна у сизларни

«фаҳшга» – уят, айб ишларга буюради.

«…ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир».

Аллоҳ таолога, Унинг динига қарши ўзингиз билмаган нарсаларни гапиришга амр қилади.

  Аллоҳ таоло рост айтади. Дарҳақиқат, дину диёнатсиз, иймону Исломсиз шахсларнинг ишлари ва гапларига яхшилаб назар солган одам бу ҳақиқатни дарҳол тушуниб етади. Ундай шахслар шайтонга малай бўлиб қоладилар. Ҳалол билан ҳаромнинг фарқига бормайдилар. Дунёдаги барча ёмонликларни тап тортмай қилаверадилар. Фахш ишларни – зино, уятсизлик ва беҳаёликни ўзларига фахр биладилар. Ундай шахслар Аллоҳ таоло, дин ва шариат ҳақида оғизларига келганини бўғизларига ютмай гапираверадилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Роббимиз, иккимизни Ўзингга мусулмон бўлганлардан қил ва зурриётимиздан ҳам Ўзингга мусулмон уммат қил, бизга ибодатларимизни кўрсат, тавбамизни қабул эт. давоми...

7151 17:00 / 25.11.2017
Бақара 277. Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф давоми...

3612 22:48 / 31.05.2017
Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли худди ҳар бошоқда юзтадан дони бор, етти бошоқни ўстириб чиқарадиган бир дона донга ўхшайдир. Ва Аллоҳ Ўзи давоми...

5476 09:45 / 11.04.2018
Бақара 11. Ва қачон .Ер юзида бузғунчилик қилманг,, ndash дейилса, .Биз фақат ислоҳ қилувчилармиз,, ndash дерлар.Мунофиқлар ўз табиатларидан келиб чиқиб, ер юзида давоми...

4261 21:55 / 19.05.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021