1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Балки бундан бошқа нарса ҳам сўрарсан?

08:10 / 06.02.2018 3748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Фирос Рабийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

(Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ходимлари ҳамда аҳли суффалардан эдилар.)

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунни ўтказиб, у зотнинг таҳорат ва бошқа эҳтиёжларига сув тутардим. Бир куни у зот: «Мендан (хизматинг эвазига бирор нарса) сўра?» дедилар. Мен: «Сиз билан жаннатда ҳамроҳ бўлсам», дедим. «Балки бундан бошқа нарса ҳам сўрарсан?» дедилар. Мен: «Ўшанинг ўзини сўрайман», дедим. У зот: «Ундоқ бўлса, саждани кўпайтириш билан ўзингга мени ёрдамчи қил», дедилар (яъни, сендан намоз, мендан дуо бўлиб турса, иншааллоҳ, мақсадингга етишасан)».

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ давоми...

3354 06:55 / 20.03.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким қўрқса, кечанинг аввалида йўлга тушади. Ким кечанинг аввалида йўлга давоми...

3886 09:25 / 05.05.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Дўзах нафс хоҳлайдиган шаҳватлар билан ўраб қўйилгандир. Жаннат нафс давоми...

3910 15:30 / 01.02.2018
. ,. .50. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом беш нарсага бино қилинган .Аллоҳдан ўзга давоми...

2212 08:08 / 31.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021