1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Одоб

Киши бошқани улуғлаб, ўрнидан туриши

22:40 / 14.02.2018 5612 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Мижлаздан ривоят қилинади:

«Муовия Абдуллоҳ ибн Омир ва Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг олдига чиқди. Ибн Омир ўрнидан турди. Ибн Зубайр ўтираверди. У иккисидан кўра вазн­лироғи эди. Шунда Муовия:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ­Аллоҳнинг бандалари унинг олдида тик туришини яхши кўрса, дўзахдаги уйига тайёрланаверсин», деганлар», деди».

Шарҳ: Муовия розияллоҳу анҳу ичкаридан чиқсалар, Абдуллоҳ ибн Омир билан Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳумо ўтиришган экан. Абдуллоҳ ибн Омир Муовиянинг чиққанларини кўриб, ўрнидан турибди. Абдуллоҳ ибн Зубайр ўтираверибдилар. Абдуллоҳ ибн Зубайр икковларининг ичида ҳайбатлироқ, улуғроқ эдилар.

Шунда Муовия: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳузурида одамларнинг титраб-қақшаб, эгилиб-букилиб туришидан хурсанд бўладиган киши ўзининг дўзахдаги жойига тайёрланаверсин», деганлар», маъносидаги гапни айтдилар.

Кимки ўзининг ҳайбатидан одамлар қўрқиб, титраб-қақшаб туришини ёқтирса, бундай киши яхши одам бўлмас экан. Шунинг учун Абдуллоҳ ибн Зубайр ҳазрати Муовия ичкаридан чиққанларида ўринларидан турмаган экан. Муовия у пайтда волий бўлганлар (кейинроқ халифа ҳам бўлганлар), ўзлари олим инсон бўлганлари учун ҳазрати Абдуллоҳ ибн Зубайрнинг бу амалларини дарҳол тўғри тушунганлар, одамларнинг ичида «бири турди, бири турмади» каби гаплар чиқмасин деб, ўрнидан турмаган кишини қўллаб, «Турмаган киши тўғри қилди» деган маънода гапирган эканлар.

Амалнинг ўзига келсак, бу ҳақда ҳам ҳадислар кўп келган. Юқорида ўтган ҳадисларда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига қизлари Фотима розияллоҳу анҳо келганларида ўринларидан турганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам борганларида эса Фотима розияллоҳу анҳонинг ўринларидан туришлари ривоят қилинган.

Бундай ҳадисларни тўплаб, умумий ўрганилганда шу нарса маълум бўлдики, биров келганда сохта ҳурмат учун, қўрққанидан ўрнидан туриш мумкин эмас, бироқ фазилатли инсонлар келганда, самимий ҳурматдан, муҳаббатдан, эҳтиромдан, бошқаларга Ислом одобини намойиш қилиш ниятида, шаръий чегарадан чиқмаган ҳолда туриш мумкин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Одоблар ҳазинаси китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
., ., ., . ,. Баҳз ибн Ҳаким отаси орқали бобосидан ривоят қилади .Эй Аллоҳнинг Расули Кимга яхшилик қилай, дедим. .Онангга,, дедилар. .Кимга яхшилик давоми...

1522 15:53 / 11.11.2025
. . . Ибн Аббосдан ривоят қилинади .Бир мўминмусулмон инсоннинг мусулмон отаонаси бўлса, уларга яхшилик қилиб, унинг савобини кутган ҳолда давоми...

1182 18:04 / 21.11.2025
Барча халқларда қадимдан ўтган улуғ кишиларни, машshyҳур кунларни, воқеаларни ёки бошқа муносабатларни эслаш, қадрлаш учун байрам қилиш, бу байрамларда давоми...

6478 12:45 / 14.06.2018
Экин, кўчат экканда динимизда ваъда қилинган улуғ ажр савобга эга бўлиш учун қуйидаги шартларга риоя қилиш даркорНиятни тўғри қилиш.Фақат дунёвий манфаат кўришни давоми...

5695 15:30 / 24.03.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021