Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Бировларнинг мусибати устидан кулма!
Камбағалнинг ҳузурида бойлигингни гапирма!
Беморнинг ҳузурида соғлигингни гапирма!
Кучсизнинг ҳузурида кучингни гапирма!
Бахтсизнинг ҳузурида бахтингни гапирма!
Маҳбуснинг ҳузурида эркингни гапирма!
Бепуштнинг ҳузурида фарзандларингни гапирма!
Етимнинг ҳузурида отангни гапирма!
Уларнинг мусибатидан кулсанг, алами ортади. Жоҳиллигинг билан уларни тириклай гўрга тиқасан!
Агар Аллоҳнинг .сатр,, яъни беркитувчи ридоси бўлмаганида, баданимиз айблар билан илматешик, бўйинларимиз эса қаттиқ хижолатдан синиқ бўлар эди.
3372 08:00 / 30.07.2018
Дўстлик харсанг тошдир. Уни хиёнат болғасигина парчалай олади.
3407 11:35 / 13.08.2017
.Анави ерда бахтсаодат сотадиган дўкон бор экан, дейишса, одамлар ўша томонга ёпирилиб, уни энг қиммат баҳога ҳам сотиб олишга тайёр. Билишмайдики, чинакам бахтсаодат Аллоҳнинг ҳузуридаги текин саждадир.
3795 09:05 / 13.12.2017
Дунёда ўйинчи бўл, ҳакам бўлмаЎйинчи нишонни, ҳакам эса хатони қидиради.
2977 09:05 / 22.11.2017