1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Тавба ва истиғфор (6-қисм)

20:10 / 02.04.2018 4901 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олдинги мақолаларимизда гуноҳи кабираларни ва улар учун тавба қилишнинг шартларини санаб ўтдик. Энди бу гуноҳлардан тавба қилмай вафот этган одамнинг қисмати қандай бўлишини кўриб чиқамиз:

1. Мўътазила фирқаси (адашган тоифа) «Гуноҳи кабиралардан тавба қилмай ўлган мусулмоннинг бошига кофирнинг тақдири тушиб, дўзахда мангу қолади, ундан чиқмайди, ҳеч ким унга шафоат қилмайди. Лекин унинг азоби кофирнинг азобидан енгилроқ бўлади», деб билишади.

2. Ҳақ гап жумҳур уламоларнинг сўзи бўлиб, гуноҳи кабиралардан тавба қилмай ўлган кимсанинг тақдири Роббига ҳавола қилинади. У Зот хоҳласа уни кечириб юборади, хоҳласа азоблайди. Агар азобласабу одам дўзахда абадий қолмайди.

Аллоҳ таоло кофирлар ҳақида «Уларга шафоатчиларнинг шафоати манфаат бермайди», деган (Муддассир сураси, 48-оят). Бундан тушуниладики, шафоат фақат мўминларга фойда беради. 

Шафоат бир неча хил бўлиб, жумладан, қисқа ёки узоқ муддат азобланган гуноҳкор мўминларнинг дўзахдан чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «...(Аллоҳ) фаришталарга уларни (гуноҳкор мўминларни) чиқаришни буюради. Уларни сажда изларидан таниб олишади. Аллоҳ Одам боласининг танасидаги сажда изларини ейишни дўзахга ҳаром қилган. Ниҳоят, уларни дўзахдан куйиб‑қорайиб кетган ҳолларида чиқаришади. Сўнг уларнинг устидан «ҳаёт суви» деган сув қуйилади. Улар худди сел оқизиғидаги уруғ униб чиққандек «униб» чиқишади...» (Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилишган).

Аллоҳ мушрик ҳолида ўлган одамни мағфират қилмайди. Бироқ меҳрибон Роббимиз гуноҳкор мўминларни кечириб юборишига умид уйғотиб, «Аллоҳ Ўзига ширк келтирилишини кечирмайди. Бундан бошқасини эса Ўзи хоҳлаган кишидан кечиради», деган (Нисо сураси, 48-оят). Аллоҳнинг авфи осий ҳолида вафот этган мўминларга ҳам тааллуқлидир. Лекин қайси бири кўпАллоҳ авф қилганларми ёки қисқа ё узоқ муддат азоблаб, кейин дўзахдан чиқарганларими, бунисини била олмаймиз.

Ҳар гал йўлдан тойилиб, гуноҳга қўл уриб қўйсак, насуҳ тавба қилишга шошилишимиз керак. Аллоҳга гуноҳи кабиралар қилиб, сўнг иймонда вафот топишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бирингиз жаннат аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганида дўзах аҳлининг амалини қилади-да, унга киради», деганлар (Баззор ривоят қилган). Осийлик қилганлекин мўмин ҳолида вафот этган одам қиёмат куни Аллоҳнинг авфига дохил бўлишига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Бирортамиз дўзахдаги бир лаҳзалик азобга ҳам чидай олмаймизшундай экан, узоқ муддатли азобни тасаввур қилиш ҳам қийин...

Аллоҳим, фазлинг ила бизни кечиргин! 

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
4. Ўлимга тайёр тур, шунда ғофил ҳолда ўлмайсан.Бу дунё ўткинчидир. Қачондир бу ердан сафар қилишимиз аниқ. Бир шаҳардан яқин кунда кетишини билган киши сафар давоми...

4636 15:10 / 23.03.2018
Қалбни поклашдан ғофил ҳолда соф Ислом бутун гуноҳлардан фориғ қилади деб тушуниш ақлданми Исломни лозим тутган мусулмон кишининг аъзолари кичик гуноҳларни давоми...

6996 16:42 / 05.09.2017
1. Зоҳидлик Аллоҳ таолога тугал таваккулнинг намунасидир.2. Зоҳидлик қалбда қаноатни ўстиради.3. Зоҳидлик мусулмонни вақтинчалик лаззатлардан доимий неъматлар давоми...

4065 12:18 / 19.03.2018
Сахийлик энг яхши инсоний хулқлардандир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом яхшилик қилишда, сахийликда, инфоқэҳсон қилишда саховатлиларнинг саховатлиси давоми...

9938 12:38 / 12.06.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021