1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони карим яна нашр қилинмоқда

19:32 / 06.04.2018 12868 pdf Ўқиш режими + -

Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи – Қуръони карим китоби нашр қилинмагани боис юртимиз аҳолисида бу китобга бўлган эҳтиёж катта эди. Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг ҳар жабҳасида амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар натижаси ўлароқ жорий йил бошида «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасида Қуръони карим китобини эллик минг ададда нашр этиш иши бошланди. Режага кўра, биринчи босқичда шундан 10000 (ўн минг) донаси чоп этилиб, муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. Юртдошларимизнинг Аллоҳнинг каломига муҳаббати, ўз юртимизда чоп этилган Қуръони каримни ўқишга иштиёқи, қолаверса, хориждан келтирилган Мусҳафлардан анча арзонлиги боис биринчи босқичда чоп этилган Қуръони карим китоби сотувда жуда тез тугаб қолди.

Қуръони карим китоби сотувда тугагандан сўнг шу китобдан бир дона бўлса ҳам топиб беришни сўраб нашриётга мурожаат қилаётганларнинг саноғи йўқ. Мингларча ихлосмандлар «Қуръони карим сотувда тугаб қолдими?», «Яна қачон чиқади?», «Яна чиқадими ўзи?» деган саволлар билан тинимсиз қўнғироқ қилишмоқда.

Ҳозирда «Hilol-nashr» нашриётида кейинги 10 000 дона Мусҳафи шарифни чоп этиш ишлари бошланган. Қуръони каримни нашр этиш жуда масъулиятли иш бўлгани боис, уни нашр этиш бошқа китобларга қараганда кўпроқ меҳнат, эътибор ва вақт талаб қилади. Шунинг учун бу босқичда чоп этиладиган 10 000 ададдаги Қуръони карим уч ой муддат ичида китобхонлар эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган.

Ўз юртимизда нашр этилган Қуръони каримдан олишга улгурмай қолдик, яна нашр қилинса яхши бўларди деб юрган китобхонларнинг кўнгиллари хотиржам бўлаверсин, чунки бу иш яна бошлаб юборилган. Азиз юртдошларимиздан бу масъулиятли ишни осон ва баракали қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилиб туришларини илтимос қиламиз. 

«Hilol-nashr»




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, .Hilolnashr, нашриётматбааси .Олтин силсила, туркумида дунё мусулмон уламолари томонидан якдиллик билан эътироф этилган мўътабар ҳадис тўпламларини нашр давоми...

3211 14:05 / 20.11.2019
Президент Шавкат Мирзиёев 20 ноябрь куни Ўзбекистон Ислом цивилизацияси марказига яна бир бор ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар давоми...

2591 10:05 / 21.11.2019
Бугун, 12 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллигиrdquo эсдалик давоми...

689 09:19 / 13.11.2025
Чилонзор туманидаги Сўгалли ота зиёратгоҳи ёнида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қурилишини бошлаган масжид узоқ йиллар қаровсиз ҳолда қолиб кетган давоми...

2745 14:00 / 10.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021