1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

Бахтиёр чеҳралар

20:13 / 26.04.2018 4377 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўшал Кунда бир чеҳралар неъматланувчидир.

Бу чеҳралар омонат дунёда иймон-ихлос билан ва ибодат-тақво билан ўтган бандаларнинг чеҳраларидир. Аллоҳ таоло уларга бу дунёда қилган ибодатлари ва солиҳ амаллари мукофотига неъматланиш жаннатини берди. Энди ўша жаннат неъматлари шодлиги уларнинг чеҳраларидан балқиб турибди.

Ўз саъй-ҳаракатларидан розидирлар.

Энди охиратда улар ўзларининг ўткинчи, омонат дунёда қилган ишлари – саъйларидан: иймонлари, ихлослари, тақволари, ибодатлари, солиҳ амалларидан розидирлар. Чунки худди ўша қилган ишлари Аллоҳ таоло томонидан мукофотланиб, улар роҳат-фароғатда яшамоқдалар.

Олий даражали жаннатдадирлар.

Улар мартабаси олий даражали жаннатдадирлар.

Улар макони олий даражали жаннатдадирлар.

Улар нозу неъматлари олий даражали жаннатдадирлар.

Улар шундай жаннатдадирларки...

Унда бекорчи гапларни эшитмаслар.

Аҳли жаннатлар жаннатда сўкиш, койиш, озор, ёлғон, бўҳтон, ботил гапларни, кўнгилларини беҳузур қиладиган бирор оғиз сўзни эшитмайдилар. Чунки бир оғиз бекорчи сўз ҳам роҳатларига халал бериши мумкин. Жаннатдагилар фақат яхши ва ёқимли сўзларни эшитадилар, холос. Бу томондан бўладиган роҳатлари ҳам олий даражада. Бекорчи гапларни, сўкиш, итоб, койиш, таҳдидларни дўзахийлар эшитаверсинлар. Аҳли жаннатнинг роҳат-фароғати бу билан тугамайди. Уларга жаннатда бошқа неъматлар ҳам бор.

Жумладан:

«Ғошия» Унда оқиб турган булоқлар (бордир)

У булоқларда турли-туман ўта лаззатбахш шароблар бор. Дўзахийлар ўта қайноқ сувни ичиб, азобларига азоб қўшилиб турган бир пайтда жаннатийлар ана ўша булоқлардаги анвойи шароблардан мазза қилиб симирадилар. Ўша жаннат шаробини симириш оддий ҳолатда эмас, қуйидаги оятларда васф қилинадиган ҳолатда бўлади.

Унда баланд-баланд сўрилар…

ва тайёрлаб қўйилган қадаҳлар…

ва саф-саф қилиб тизилган ёстиқлар…

ва ҳамма ёққа тўшалган гиламлар (бордир).

Ҳа, аҳли жаннатлар баланд-баланд сўриларда, ҳамма ёққа тўшаб ташланган гўзал гиламларда, саф-саф қилиб тизилган ёстиқларга ёнбошлаб олиб, тайёрлаб қўйилган қадаҳлардаги шаробларни ҳузур қилиб симирадилар.

Мазкур нарсалар охират неъматларидан бир кўриниш холос, улар инсонда тасаввур ҳосил қилиш учун бу дунёдаги неъматларга ўхшаб васф қилиняпти. Аслида эса охират неъматлари бу дунёдаги барча неъматлардан нави жиҳатидан ҳам, бошқа жиҳатларидан ҳам устун туради. Бунинг устига, у доимий – абадий неъмат, бу дунёники эса ўткинчи ва бебақодир.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
54. Сизга азоб келишидан олдин Роббингизга қайтинг ва Унга таслим бўлинг. Сўнгра сизга ёрдам берилмас..Азоб келиши,ни ўлим соати етиши деб тушуниш лозим. Яъни, ўлим давоми...

7048 05:00 / 23.01.2017
8. Қандай қилиб уларга аҳд бўлсинки, улар агар сиздан устун келсалар, на аҳдга ва на бурчга риоя этмаслар. Сизни оғизлари билан рози қиладилару, қалблари кўнмас. давоми...

4117 05:00 / 23.01.2017
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Қиёмат куни Қуръон келиб .Эй Роббим Унга давоми...

1360 19:00 / 12 январь
63. Роҳманнинг бандалари ер юзида тавозеъ ила юрадиган ва жоҳиллар хитоб қилганларида, .Салом,, дейдиганлардир.Роҳман васфли Аллоҳ таолонинг суюкли бандаси бўлиш давоми...

9452 16:43 / 07.09.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021