1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман

09:05 / 14.06.2018 7859 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ таоло: «Мен бандамнинг Мен ҳақимдаги гумонидаман.* Қаерда Мени эсласа, у билан биргадирман. Аллоҳ таоло бандасининг тавбасидан, сизлардан бирингиз саҳрода туясини йўқотиб, кейин топиб олганидаги хурсандчилигидан ҳам кўпроқ шод бўлади. Ким Менга бир қарич яқин бўлса, Мен унга бир зироъ яқин бўламан. Ким Менга бир зироъ яқин бўлса, Мен унга бир қулоч яқин бўламан. Ким Менга юриб келса, Мен унга чопиб бораман», деди»

Муттафақун алайҳ.

* Зироъ – қадимги узунлик ўлчовларидан бўлиб, ўрта бўйли одамнинг тирсагидан бармоқ учигача бўлган оралиққа қиёсан олинган. Зироъ бугунги ўлчовда 46,2 смга тўғри келади.

* Шориҳлар «гумонидаман» деган сўзни шундай изоҳлашган: «Бандам Мен ҳақимда яхши гумонда бўлиб, мағфиратимдан умидвор бўлса, кечираман. Раҳматимдан ноумид бўлиб, гуноҳга ботса, мени иқоб қилади, деб Мен ҳақимда бадгумон бўлса, жазолайман», деган маънода тушуниш мумкин. Умидвор бўлиш мусулмонга хос, ноумид бўлиш эса кофирга хос амалдир».

Изоҳ: Ушбу ҳадиси қудсий Аллоҳ таолонинг бандаларга нисбатан лутфу марҳамати ва илтифотининг намойишидир. Ҳадиси шарифдаги яқинлашиш ва ҳаракатланиш маънолари мажозий бўлиб, масофани эмас, маънавий муносабатни, маънан яқин бўлишни билдиради.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Сулаймон ибн Сурад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўтирган эдим, икки киши сўкишиб кетди. Бирининг юзи қизариб, давоми...

3793 09:10 / 03.12.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ кимга яхшиликни хоҳласа, уни бирор мусибатга мубтало қилади,, дедилар.Имом Бухорий ривоятлари.

3825 17:15 / 24.11.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳикояни эшитдилар.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

3791 20:20 / 26.12.2017
Оишадан .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маълум кунларга бирор нарсани хос қилиб қўйиш одатлари бор эдими, деб сўралди. .Йўқ У зотнинг амаллари доимий давоми...

4176 09:05 / 02.09.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021