1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоибад қилган 3 кимса

18:10 / 18.05.2018 8330 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Номим зикр қилинганда менга салавот айтмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин. Рамазон кирса-ю, сўнгра ой чиққанда гуноҳи мағфират қилинмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин. Ҳузурида ота-онаси қарилик ёшига етса-ю, уларнинг хизматини қилиб, жаннатга кирмаган кимсанинг бурни ерга ишқалансин», дедилар. Яъни ота-онасига хизмат қилиб, уларнинг дуоларини олмаган бўлса, бундай фарзанд хор бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбарга чиқиб,  «Омин» дедилар. Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб, «Омин» дедилар. Сўнгра яна бир поғона кўтарилиб, «Омин» дедилар. Муоз розияллоҳу анҳу у зотдан бунинг сабабини сўради. У зот айтдилар: «Жаброил келиб: «Эй Муҳаммад! Ҳузурида номингиз тилга олинганда сизга салавот айтмай, ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин. «Омин» деб айтинг», деди. Мен «Омин» дедим». «Рамазонга етиб, ундан (рўзаси ва бедорлиги) қабул қилинмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин. «Омин» деб айтинг», деди. Мен «Омин» дедим. «Ота-онаси ёки улардан бири ҳаёт бўлса ва уларга яхшилик қилмай ўлган ва дўзахга тушган кимсани Аллоҳ Ўз раҳматидан узоқ қилсин. «Омин» деб айтинг», деди. Мен «Омин» дедим».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам поклансалар, покланишларида ҳам, тарансалар, таранишларида ҳам ва давоми...

3328 12:03 / 16.02.2020
310. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Менга аёллар ва хушбўйлик маҳбуб қилинди ва намоз кўз давоми...

6886 17:03 / 03.01.2020
815. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва баланд овоз билан нидо қилдилар .Эй тили билан иймон давоми...

848 19:00 / 19.12.2025
РИСОЛАИ МУҲАММАДИЯНИНГ ИНСОНИЯТГА ФАЗЛИВА УНИНГ ОЛАМШУМУЛ АРҒУМОНЛАРИ Рисолат ва диёнатлар тарихидаги беназир эълон Аллоҳ таоло Ўз пайғамбари Муҳаммад давоми...

4155 20:05 / 28.04.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар