1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Закот

Закот олувчининг вазифалари

12:52 / 12.06.2018 5462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Закотни олувчи Қуръонда зикр қилинган саккиз тоифадан бири бўлиши лозим. Унинг зиммасида бир неча вазифа бор:

1. Аллоҳ таоло уни ғамга солган нарсани бартараф қилиш учун закотни унга беришни буюрганини фаҳмласин ва барча ғамини йиғиб, битта ғамга – Аллоҳ таолонинг розилигини топишга айлантирсин.

2. Берувчига ташаккур айтиб, унинг ҳаққига дуо қилсин. Лекин бу дуоси сабабнинг шукри миқдорида бўлсин.

Абу Саъиддан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларга ташаккур қилмаган кимса Аллоҳга шукр қилмас», дедилар».

Аҳмад ва Термизий ривоят қилган. Термизий: «Бу ҳадис ҳасан, саҳиҳ», деган. 

Берилган нарса оз бўлса, уни оз санамаслик шукрнинг тугал бўлишидандир. Берилган нарсани ёмонламаслик, айбини беркитиш керак. Буларнинг ҳаммаси неъматни Аллоҳ таолодан деб билишга зид эмас. Воситани восита деб билмаслик жоҳилликдир. Воситани асл деб билиш эса мункирликдир.

3. Ўзига берилган нарсага эътибор берсин, ҳалол бўлмаган нарсани мутлақо олмасин, чунки бир киши бировнинг молидан закот чиқарса, бу нарса закот бўлмайди. Агар шубҳали нарса бўлса, ўзини олиб қочсин. Иложсиз қолгандагина ҳожатига ярашасини олсин.

4. Ўзига мубоҳ бўлган миқдорда олсин, ҳожатидан кўпини олмасин. Агар қарздор бўлса, қарзидан ортиғини олмасин.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мўминнинг нажоти китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Турли сабабларга кўра бошқа бир одамдан қарз бўлиб қолган одам қарздор ҳисобланади. Ҳар хил офатлар туфайли ночор ҳолатларга тушиб қолганлар ҳам шу тоифага давоми...

3776 03:10 / 05.04.2024
. ,. . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом беш нарсага бино қилинган .Аллоҳдан ўзга илоҳ давоми...

1650 15:52 / 22.03.2025
Бир куни ўшалар олтинкумушлар жаҳаннам оташида қизитилур ва пешоналари, ёнбошлари ҳамда орқаларига босилиб .Мана бу ўзингиз учун тўплаган нарсангиз, бас, энди давоми...

5532 05:00 / 16.01.2017
Савол Бир кишининг ўзи яшаб турган уйидан бошқа уйи бўлса, унинг қийматидан закот чиқариладимиЖавоб Яшаб турган ҳовлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, давоми...

8332 13:54 / 13.06.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021