1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди

10:40 / 07.07.2018 3899 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Авф Ансорийдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убайда ибн Жарроҳни Баҳрайннинг жизясини олиб келиш учун юбордилар. Абу Убайда Баҳрайндан мол олиб келди. Ансорийлар Абу Убайданинг келганини эшитиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бомдод ўқиш учун келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (намоздан) чиққач, у зотнинг олдиларига келиб олишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни кўриб, табассум қилдилар. Сўнг: «Абу Убайданинг бирон нарса олиб келганини эшитибсизлар шекилли?» дедилар. Улар: «Ҳа, шундай, эй Аллоҳнинг Расули!» дейишди. У зот: «Шодланинг ва сизларни хурсанд қиладиган нарсага умид қилинг! Аллоҳга қасамки, мен сизларга фақирлик етишидан қўрқмайман, балки дунё сиздан аввалгиларга кенг қилинганидек, сизларга ҳам кенг қилинишидан, натижада улар кимўзар ўйнаганидек, сизлар ҳам кимўзар ўйнашингиздан ва у уларни ҳалок қилганидек, сизларни ҳам ҳалок қилишидан қўрқаман», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: Саҳобаи киромларнинг кўпчилиги ўша пайтларда жуда ҳам камбағалликда, йўқчиликда ҳаёт кечиришар эди. Улар мол-дунёга ҳарислик қилиб эмас, балки ўта муҳтож бўлганларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган мол-мулкдан бирор нима олмоқчи бўлишган эди. Шунинг учун улар бомдодни одатда ўзлари ўқийдиган маҳаллий масжидларда ўқимай, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга ўқишган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларнинг ушбу мол-мулкка ҳақдор бўлишларига, муҳтожликдан сўрашаётганига қарамай, дунёга берилишдан қайтармоқдалар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Менга Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Менга Қуръон қироат қилиб бер,, дедилар. Мен .Эй Аллоҳнинг расули, сизга давоми...

3137 15:04 / 26.06.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Шоир айтган энг тўғри сўз Лабиднинг .Огоҳ бўлки, Аллоҳдан ўзгаси ботил, деган давоми...

3458 06:00 / 15.08.2018
.6222. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кафтларидан майинроқ кимхоб ҳам, ипак ҳам давоми...

2220 09:50 / 04.12.2018
. ,. . Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Олимнинг обиддан афзаллиги худди менинг сизнинг энг давоми...

2703 09:49 / 10.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021