1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари» китоби нашрдан чиқди

10:52 / 16.07.2018 15637 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Осонлаштирилган тажвид қоидалари»

(бошловчилар учун савол-жавоб услубида)

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

«Қуръонни тартил билан тиловат қил», деб буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

«Яхшиларингиз – Қуръонни ўрганганларингиз ва уни ўргатганларингиздир», деган Набийимиз ва Расулимизга саловоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таолонинг фазли ва тавфиқи билан ушбу ҳажми кичик, аммо фойдаси улуғ тажвид китобини таржима қилишга киришдик. Китобнинг муаллифи шайх Яҳё Ғавсоний ҳафизаҳуллоҳ билан боғланиб, у кишидан таржимага рухсат сўрадик. Муаллифнинг розилиги ҳамда дуоларини олиб, иш бошладик. Китоб бошловчиларга мўлжаллангани учун, манфаати кўпроқ бўлсин деган ниятда эркин ва содда тилда таржима қилинди.

Роббим ушбу камтарона меҳнатни Қуръонга хизмат сифатида қабул қилиб, савобларини кўпайтириб беришидан умидворман. Китобни ўқиб, ўрганиб, ундан манфаатдор бўлган муҳтарам ­китобхонлардан биздан ўтган азизларимизни, хусусан, бобомиз шайх Исмоил Махдум ҳазратлари ҳамда устозимиз шайх ­Муҳаммад ­Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларини дуоларда эслашларини илтимос қиламиз. 

Таржимон

Муаллиф: Шайх Яҳё Ғавсоний
Таржимон: Фозилжон Абдулқаюм
Номи: «Осонлаштирилган тажвид қоидалари»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 56 бет
ISBN: 978-9943-5111-1-8
Муқоваси: юмшоқ

Мундарижа

Кириш
Муқаддима ва таърифлар
Сукунли «нун» ва танвин қоидалари
Изҳор
Идғом
Иқлоб
Ихфо
Сукунли «мим» қоидалари
Мад қоидалари
Аслий мадлар
Бадал мад
Эваз мад
Сила мад
Фаръий мад
Вожиб муттасил мад
Жоиз мунфасил мад
Лозим мад
Лин мад
Қалқала
«Ро» ҳарфининг қоидалари
Вақф ва ибтидо
Вақфнинг турлари
Ҳафснинг Осимдан қилган ривоятидаги махсуc жойлардаги сакталар
Хотима

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotИстина о сути гадания, колдовства, изгнание джиннов и нетрадиционных методов леченияquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Фолбинлик, давоми...

3775 05:00 / 02.02.2015
quotҲилолquot нашриёт уйидан янги китобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг quotҲадис ва Ҳаётquot туркумининг quotОламларга раҳмат пайғамбарquot деб номланган давоми...

4124 05:00 / 02.02.2015
quotТафсири Ҳилолquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб олти жилдлик .Тафсири Ҳилол, Москва шахридаги Ҳилолrdquo Нашриёт уйи давоми...

15249 05:00 / 02.02.2015
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Анбиёлар қиссаси, деб номланган 20жузи савдога чиқарилди.Азиз давоми...

6034 14:15 / 10.11.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021