1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Абу Зарр

07:40 / 18.07.2018 3586 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Мадинанинг Ҳаррасида* кетаётган эдим, Қаршимиздан уҳуд кўринди. Шунда у зот: «Эй Абу Зарр», дедилар. Мен: «Лаббай, эй Аллоҳнинг расули», дедим. У зот: «Агар мана шу Уҳуд тоғидек олтиним бўлса, унинг менинг ҳузуримда уч кеча бўлса ҳам қолиши хушнуд этмайди. Фақат қарзимга тўламоғим учун етарлисини қолдириб, қолганини Аллоҳ таолонинг бандалари учун ундай ва бундай ҳамда мана бундай қилиб сарф этинглар, деган бўлар эдим», дедилар-да, ўнг ва чап ҳамда орқа томонларига ишора қилдилар, сўнгра йўлга равона бўлиб, «(Дунёни) кўпайтирувчилар (савобини) камайтирувчилардир, лекин мол-дунёсини ундай ва бундай ҳамда мана бундай, яъни ўнг ва чап ҳамда орқаларидан эҳсон қилувчилар ундай эмаслар. Улар кам сонли бўлишади», дедилар, кейин: «Мен келгунимча ўрнингдан жилмай тур», деб тун қоронғусида кўздан ғойиб бўлдилар. Бироздан кейин бир товушни эшитиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор кор-ҳол бўлмасайди, деб қўрқиб, бормоқчи ҳам бўлдим-у,  аммо «Ўрнингдан жилмай тур», деб айтган сўзлари ёдимга тушиб бормадим. Қайтиб келганларидан сўнг: «Бир овозни эшитиб хавотир олдим», деб воқеани эслатдим. У зот: «Ҳақиқатда эшитдингми?» дедилар. Мен: «Ҳа», дедим. У зот: «Бу Жаброил алайҳиссалом эди. Менга келиб: «Умматларингдан қайси бири Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмай вафот этса, жаннатга киради», деб айтди», дедилар. Шунда мен: «Агар зино ва ўғирлик қилса ҳамми?» десам, у зот: «Агар зино ва ўғирлик қилса ҳам», дедилар».

Муттафақун алайҳ. Бу лафз Бухорийники.

* Ҳарра – қотиб қолган лавадан ҳосил бўлган, Мадинани шарқий ва ғарбий томондан ўраб турган қора тошлоқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўшаклари теридан бўлиб, ичига хурмонинг қипиғи тиқилган эди,. Имом Бухорий ривоятлари.

3234 06:10 / 02.09.2018
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан уч кун олдин .Сизлардан бирингиз Аллоҳ азза ва жаллага давоми...

4097 09:05 / 15.06.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Вафот этган кишининг ортидан уч нарса бирга боради. Улар аҳли, молдунёси ва амали. давоми...

4834 05:45 / 12.07.2018
. ,. . Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозларидан чиқсалар, уч марта истиғфор айтар ва .Аллоҳумма давоми...

2070 08:09 / 10.12.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021