1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Силаб қўйиш ҳақида

06:10 / 11.09.2018 5088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Қўрққанда қулоғини тортиб қўядиганла, кўз текканда базилар бази одамларга бориб силаб қўйишларини айтишади. Бу ширкми? Яъни ундан шифо кутади, ҳолбуки шифони Аллоҳ беради. Жавоб учун раҳмат раҳмат олдиндан.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Муҳтарам савол берувчи, ширк ўта оғир гуноҳ. Ҳар бир ишни ширкка чиқариб юборавериш, унга амал қилганни кофирга чиқариш ўта оғир масъулият. Сиз айтган нарса шаръий руқяга нотўғри ишни қўшиб қўйиш бўлади. Ҳеч ким докторга бориб даволанишни ширк демайдику. Доктор олдига борганларга ҳам шифони Аллоҳ беради. Аллоҳ таоло “Исро” сурасида марҳамат қилади: 

  وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إِنَّ السَّمْعَ وَالْبَصَرَ وَالْفُؤَادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْؤُولاً  

36. Ўзинг билмаган нарсага эргашма! Албатта, қулоқ, кўз ва дил – ана ўшаларнинг барчаси сўралажак нарсалардир.
Ислом ҳар бир нарсани илмий асосда олиб боришга даъват қилади. Билмаган нарсадан четда бўлишга чақиради.
«Ўзинг билмаган нарсага эргашма!»
Ҳар бир нарсани очиқ-ойдин ва аниқ билиб олгачгина унга ишониш ва у ҳақида ҳукм чиқариш керак. Гумон билан, бировнинг гапига ишониб, турли ноаниқ ишораларга суяниб ҳукм чиқариш мусулмонларга хос эмас. Билган нарсасини борича етказиш ҳам омонатдир. Қулоқ нима гапни эшитса, хиёнат қилмай, ўша гапни аниқ етказиши керак. Кўз бир нарсани кўрса, ўша ўзи кўриб-билган нарсага хиёнат қилмай, у ҳақда очиқ-ойдин маълумот бериши керак. Шунингдек, дил нимани идрок этса, ўша нарсани аниқлик билан етказмоғи зарур. Бу аъзоларнинг билган, идрок этган ҳар бир нарсаси илмий омонат саналади. Омонатга хиёнат қилмаслик катта масъулият ҳисобланади. Кўз ҳам, қулоқ ҳам, дил ҳам ҳар бир нарсадан масъулдир. Бу дунёда бўлмаса, у дунёда албатта масъулдир. Айниқса, охиратдаги ана ўша масъулият мусулмонларни илмий омонатга ҳеч хиёнат қилмасликка ундаган. Улар доимо билганлари ҳақида тўғри маълумотлар берганлар. Ушбу ояти каримага ўхшаш оятлар, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари уларни доимо илмий омонатга хиёнат қилмай, тўғри маълумотлар беришга чорлаб келган. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг бир ҳадисларида: «Гумондан эҳтиёт бўлинглар, чунки гумон энг ёлғон сўздир», – деганлар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Келиним биринчи марта бошқоронғи бўлганида эркалик ва тантиқликни шунақанги ошириб юбордики, ҳалигача туғаманrdquo деса юрагим безиллайди. Бу борада шариатнинг давоми...

3885 18:41 / 24.04.2016
Ассалому алайкум Эрдан чиққан аёлнинг ота уйидаги ҳаққи қанча Мен 6 дан 1 деб эшиттим шу тўғримиquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъатиВаалайкум ассалом Эрдан чиққан давоми...

3767 06:10 / 05.10.2018
СаволАссалому алайкум Менинг онам 62 ёшда. Хаж зиёратига ёлғиз ўзи махрамсиз борса бўладими Шундай фатво бор деб эшитдим.ЖавобquotЗикр аҳлидан сўрангquot ҳайъати Ва давоми...

7490 08:00 / 10.08.2018
САВОЛ Ҳорут ва Морут фаришталарми ёки шайтонларданмиЖАВОБ Қуръони Каримда шундай марҳамат этилади.Ва Бобилда Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага давоми...

9740 20:19 / 27.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021