1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Қайнотамнинг талоғи

06:10 / 23.09.2018 4722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Қайнотам жуда кўп ичади, ичганда қайнонамга сен менга ҳаромсан дейди. Бу гапи талоққа ўтадими?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! "Кифоя" китобида қуйидагича келган:
«Сен менга ҳаромсан», деганда зиҳорни ёки уч талоқни, ёхуд ёлғонни ният қилган бўлса, ният қилгани бўлади. Агар ҳаром қилишни ният қилган бўлса, ийло бўлади.
Агар ўша гапида талоқни ният қилган ёки ҳеч нарсани ният қилмаган бўлса ҳам, шунингдек, «Ҳар бир ҳалол менга ҳаромдир», деганда ва «Аллоҳнинг ҳалоли менга ҳаромдир» ва «Мусулмонларнинг ҳалоли менга ҳаромдир», деганда бир боин талоқ тушади.

Чунки бу лафзлар киноя билан айтилган талоқ бўлади. Валлоҳу аълам!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари Мен эгизак фарзандларимга, жуфти ҳалолимга, ўзимга ҳам .Фотиҳа,, .Оятул курси,, .Ихлос, сураси, .Муаввизатайни, давоми...

5171 08:10 / 16.01.2018
Шайх хазратлари турмуш ўртоғим савдогарлик билан шуғулланадилар. 34 та биродарларидан қарз хам бўлиб савдолари унча юришмай турибди, ишлари тўғрисида диққат давоми...

10639 20:58 / 24.04.2016
Савол Ассалому алайкум Биз дўстларимиз билан пулни ўртага ташлаб қурбонлик қилмоқчи эдик, шу жоизми Агар ҳар биримиз биттадан қурбонлик олайлик десак, пулимиз давоми...

3141 12:21 / 20.06.2022
СаволАссалому алайкум Сийдикни шифо олиш мақсадида бир танишим юзига сурмоқчи ва истемол қилмоқчи. Унга кимдур шунақа қилсанг ёшарасан дебди. Мен унга бу ишинг давоми...

14138 08:00 / 15.04.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021