1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Хотин-қизлар қўмитаси раиси "Хадичаи Кубро" мадрасасига ташриф буюрди

15:37 / 08.10.2018 4934 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 6 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Камаловна бошчилигидаги бир гуруҳ расмийлар “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртига ташриф буюрди. 

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси матбуот хизматининг хабар беришича, ташриф чоғида меҳмонлар таълим муассасасининг фаолияти, жумладан, ўқув жараёнлари, маънавий-маърифий ишлар билан яқиндан танишганлар. Шундан сўнг, Танзила Камаловна билим юрти педагог-ўқитувчилари ва талаба қизлари билан самимий суҳбат қилган. Суҳбат жараёнида жамиятда, хусусан хотин-қизлар ўртасида долзарб ва муҳим бўлган муаммолар, улар орасида юзага келаётган қийин вазиятлар ҳақида маълумотлар бериб, бугунги кунда ечимини кутаётган кўплаб ижтимоий масалалар тўғрисида тўхталиб ўтган. 

Хотин-қизлар қўмитаси раисининг билим юртига ташрифи талаба қизларда катта таассурот уйғотди. Бош вазир ўринбосари томонидан билим юрти талаба қизларига юртимиз равнақи ва илм-фанига ўз ҳиссаларини қўшиш, келажакда улардан диний соҳада улкан натижалар кутилаётгани ҳақида тўхталиб, уларга катта ишонч билдирилган. Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси раисига ҳар қандай вазиятда мавжуд муаммоларни бартараф этишда мурожаат қилишлари мумкинлиги, Қўмита ҳар доим ёрдамга тайёрлиги, ҳар қандай ижобий фикр ва таклифлар, инновацион ғояларни қўллаб-қувватлаш тарафдори экани айтиб ўтилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Малайзия Ислом санъати музейида икки томонлама маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ислом цивилизациясини ўрганишда илмий ҳамкорликни ривожлантиришга давоми...

894 10:19 / 05.02.2025
2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган давоми...

2846 14:20 / 11.12.2018
Harvard Law Review 134 йиллик тарих мобайнида илк бор асли мисрлик бўлган ҳозирда АҚШда истиқомат қилаётган Ҳасан Шаҳвий Қўшма Штатлардаги энг нуфузли қонун журналига давоми...

2126 08:00 / 02.03.2021
Ҳанафий фиқҳи мактаби қандай шаклланган, ҳанафий фиқҳининг далилллари қай даражада, Aҳли сунна вал жамоа деганда кимларни тушуниш лозим, Қуръони карим ва ҳадиси давоми...

1896 15:00 / 16.03.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021