1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон Россиядаги илмий-амалий конференцияда иштирок этади

09:34 / 10.10.2018 3053 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон делегацияси шу йилнинг 12 октябрь куни Москва шарқидаги «Альфа Измайлово» меҳмонхонасида ўтказиладиган "Ислом: психологик барқарорлик – шахсий ва ижтимоий фаровонлик асоси" Бутунроссия илмий-амалий конференциясида иштирок этади.

Мамлакатимиз номидан ушбу анжуманда таниқли олима, «Ҳилол» нашриёт уйи директор ўринбосари  Одинахон Муҳаммад Юсуф иштирок этади.

Таълим ва фан учун Ислом маданияти, фани ва таълимини қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўмагида Мусулмонларга психологик ёрдам кўрсатиш уюшмаси томонидан ташкил этилаётган мазкур анжуманга АҚШ, Индонезия ҳамда Россиянинг турли шаҳарларидан меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда.

Тадбирда психологлар, шифокорлар, жамоат ва дин арбоблар, шунингдек, Федерал Жазони ижро этиш хизмати вакиллари каби турли соҳалардаги маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирок этишади.

Конференция иштирокчилари Ислом бу онгли равишдаги танловми ёки анъанага риоя қилишми, деган саволга жавоб беришлари талаб этилади. Бундан ташқари, мутахассислар экстремистик ва террористик мафкуралар тарафдорларининг дерадикаллашуви ва одатий турмуш тарзига қайтиш муаммоларини муҳокама қилишади. Ёшлар билан ишлашда мусулмонларга психологик маслаҳат бериш ва Ислом ижтимоий психологияси билан боғлиқ масалалар ҳам анжуман иштирокчиларининг диққат марказида бўлади.

Таъкидлаш лозимки,  "Ислом: психологик барқарорлик – шахсий ва ижтимоий фаровонликнинг асоси"  Биринчи Россия илмий-амалий конференциясидан кўзланган асосий мақсад ва натижаларидан бири Россияда мусулмонларга тизимли психологик ёрдам беришга бағишланган ташкилот тузиш саналади.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Қизлар рўмол ва дўппида мактабга келиши мумкин. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов айни дамда ўтказилаётган очиқ мулоқот вақтида маълум қилди.Халқ давоми...

4110 12:00 / 04.09.2021
Индонезияда ДАН ходимлари тонги разводда Аллоҳнинг исмини зикр қилиб, Унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васалламга саловатлар айтмоқдалар. Ўзлари учун ҳам, халқи давоми...

1979 15:18 / 08.09.2021
АҚШ президенти Томас Жефферсонга тегишли Қуръоннинг тарихий нусхаси .Expo 2020 Dubay, кўргазмасидаги Америка павилонида намойиш этилди.Бу кўргазмада .Ҳаёт, эркинлик ва давоми...

2297 17:48 / 11.10.2021
2023 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев давоми...

1725 18:43 / 21.09.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021