1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Нуқтаи назар

Аллоҳ китоб орқали мени азиз қилди

12:26 / 11.10.2018 3929 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муҳйиддин Муҳаммад Аввома:

Аллоҳ таоло мени “Жавомеъул калим” (қисқа саҳиҳ ҳадислар) китобини ёзиш орқали бир неча ўринларда азиз қилди. Бир кун мен мана шу китобдаги ҳадисларни таҳрир, таҳриж* қилаётган пайтимда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туш кўрдим.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга турли хил кўкатлар – кашнич, укроб, ялпиз ва ҳоказолар тўлдирилган халтачини инъом қилдилар. Бу ҳақиқатдан ҳам бир бахт эди! Отамга бу ҳақида айтганимда, у киши: “Иншааллоҳ бу хайрли хушхабардир. Сиз ихтиёр қилган ҳадислар ҳақиқатдан ҳам саҳиҳ ва уммат, ёшлар учун манфаатли бўлади”, деб башорат қилдилар.

Китобнинг қўлёзмаси ҳали нашриётда экан, Аллоҳнинг бу дунёдаги мукофоти ўлароқ, мен Маккаи Мукаррамага қараб йўл олдим. Каъбатуллоҳнинг ичига киришга муяссар бўлдим. Китобни қўлёзма ҳолида Каъбанинг ичига олиб кириб, унинг Аллоҳ таоло ҳузурида мақбул бўлишини, умматга, мусулмонларга манфаат беришини, китоб улар учун кўпдан-кўп фойдалар келтиришини тилаб дуо қилдим. Ҳақиқатдан ҳам, бугунги кунда бу китоб дунёнинг жуда кўплаб тилларига таржима қилинди. Аллоҳ таоло мана шу китоб сабаб умматнинг, мусулмонларнинг илмларини зиёда қилсин.

 

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Муҳйиддин Муҳаммад Аввома
Таржимон
Исмоил Муҳаммад Содиқ
Мавзуга оид мақолалар
Гуноҳинг қанча кўпайса ҳам умидсизликка тушма, хатоларинг не қадар юксалса ҳам ноумид бўлма. Чунки Аллоҳ тавбани гуноҳкорларга фарз қилди. Пайғамбарларни давоми...

2543 12:56 / 05.03.2024
Инсонлар икки тоифага бўлинишини кўрдим. Кимдир дунёни, кимдир охиратни хоҳлайди. Мен эса Мавлони афзал кўрдим. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу

1830 13:55 / 18.12.2024
.Юз буюк инсон, номли китобни ёзиб, унда энг биринчи бўлиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг исмларини зикр қилган ёзувчи Майкл Харт шундай деган давоми...

2602 21:21 / 18.11.2022
Рус фазогири, Герман Титовнинг фазо кемаси дерaзaсидaн ер куррaсигa нaзaр солиб, унинг фaзодa муaллaқ тургaнини кўриб .Уни бу ердa шундaй ҳолдa нимa тутиб турганини билсaм давоми...

2966 21:34 / 31.03.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021