1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат ва замонавий илм

Cуннатнинг ҳикмати

11:28 / 18.10.2018 5208 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Германияда бир мусулмон инсон фарзанд кўради. Суннатга мувофиқ иш кўришни ният қилган оила бошлиғи еттинчи куни боланинг сочини олади ва соч оғирлигида олтин садақа қилади. Бир неча кун ўтгач чақалоқни шифокор кўригига олиб боради. Чақалоқни кўрикдан ўтказган шифокор ажабланган оҳангда, “Фарзандингизнинг сочини сизлар олдингизми ёки ўзи шундай туғилганмиди?” деб сўрайди. Чақалоқнинг онаси “Сочини ўзимиз олдик”, деб жавоб беради.

Шифокор ажабланиш сабабини тушунтириб, “Агар янги туғилган чақалоқнинг сочлари 40 кун ичида олинса, унинг кўриш қобилияти кучаяди, сочлари мустаҳкамланади, фаҳм-идроки очилади. Олимларимиз бунинг ва яна бошқа кўп фойдалари бор эканини эллик кун аввал аниқлашди. Айниқса, бу амалиёт еттинчи куни қилинса, сифатлар янада кўпаяр экан, дейди. Кашфиёт эллик кун олдин маълум бўлган бўлса, сизлар буни қаердан билганигизга ҳайронман”, дебди шифокор. Чақалоқнинг онаси, “Биз буларни пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи вассаламдан билдик”, деб жавоб қилибди. Шифокор ким ҳақида гап бораётганини англамай ва уни тирик одам дея ўйлаб, “Сизнинг пайғамбарингизга ахборот қанчалик тез етиб келади”, деб сўрабди. Она эса, “У зот 1400 йил олдин яшаган ва у ҳозир биз билан эмас”, дея жавоб қайтарибди. Шифокор эса, тамоман ҳайрат уммонига ғарқ бўлибди.

Шариат таълимотларига мувофиқ туғилишнинг еттинчи куни боланинг сочини олиб, ўша соч оғирлигида кумуш садақа қилмоқ тавсия қилинади.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир ғулом ақийқаси гаровидир. Унинг учун еттинчи куни сўйилади, сочи олинади ва исм қўйилади”, – дедилар”. Абу Довуд ривояти. Бу ҳадисни Термизий, Ибн Можа, Байҳақий, Аҳмад, Ҳокимлар ҳам ривоят қилишган. Термизий ҳасан саҳиҳ деган.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан учун бир қўй (сўйиб) ақиқа қилдилар ва: “Эй Фотима, унинг сочини олиб, сочи оғирлигида кўмиш садақа қилгин”, дедилар. Уни тортган эди вазни бир ёки ундан камроқ дирҳам чиқди”. Термизий ривоят қилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Япониянинг .Ўқ поезд, номи билан танилган Синкансен тез юрар поездининг тезлиги соатига уч юз йигирмага етганда, ер ости йўлидан ўтаётганда баланд овоздаги давоми...

3713 18:38 / 21.02.2024
Кундан кунга Қуръони Карим ва Суннати мутоҳҳарадаги илмий мўъжизалар, ҳақиқатлар илмий томондан ҳам аниқланмоқда. Ушбу мақолада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

4748 15:21 / 17.12.2021
Кўпгина тадқиқотлар кун давомида ҳар куни қисқа ухлаш муҳимлигини тасдиқлайди. Бу мияни фаоллаштиради ва инсон саломатлигига фойда келтиради. Уйқу ndash давоми...

2858 10:20 / 30.09.2024
Электрон микроскопда кўрилганда маълум бўлдики, чивиннинг бошида 100 та кўзи, оғзида 47 та тиши, кўксида 3 та юраги, марказий юрак, ҳар бир аъзо учун юрак бор давоми...

7561 17:03 / 19.04.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021