1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Бахиллик

12:15 / 19.10.2018 3489 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда кишиларни бахилликдан ҳам қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, бечора, камбағал, ночор кишиларга ўз бойлигидан ҳеч нарса бермайди. Бу эса уларнинг қалбини ҳасадга тўлдиради. Қайси халқда бахиллик тарқаган бўлса, ўша халқда ўзаро ёрдам бўлмайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ бахилликни қоралайди.

ﯲ ﯳ ﯴ ﯵ ﯶ ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽﯾ ﯿ ﰀ ﰁ ﰂﰃ ﰄ ﰅ ﰆ ﰇ ﰈ ﰉ

«Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қиладиганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур» (Оли Имрон сураси, 180-оят).

Аллоҳ бахилликдан халос бўлган кишиларни «нажот топувчи-лар» деб атайди:

ﯿ ﰀ ﰁ ﰂ ﰃ ﰄ ﰅ ﰆ

«Ким ўз нафсининг зиқналигидан сақланса, ана ўшалар за-фар топувчилардир» (Ҳашр сураси, 9-оят).

Бахил киши бойликка маҳкам ёпишгани билан, камбағалдек яшайди. Чунки бойликни тўплаб, ундан фойдаланмай юриш кам-бағалликнинг бир туридир, балки энг ёмон туридир. Бахил киши хор бўлади, кишиларнинг ҳақоратига учрайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Қуръони Каримда айтади:

ﯪ ﯫ ﯬ ﯭ ﯮ ﯯﯰ ﯱ ﯲ ﯳ ﯴ

«Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўз зиёнига бахиллик қилур. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ беҳожат, сизлар муҳтожсизлар» (Муҳаммад сураси, 38-оят). 

Кимки кўнглим тинч, ҳаётим саодатли бўлсин деса, бахилликдан қочсин. Лекин унинг акси бўлган бошқа бир ёмонликка ҳам дучор бўлмасин. Бу ёмонлик – исрофгарчиликдир. Аллоҳ комил мўминларни сифатлаганидек сифатларга эга бўлишга уринсин:

ﯷ ﯸ ﯹ ﯺ ﯻ ﯼ ﯽ ﯾ ﯿ ﰀ ﰁﰂ

«Нафақа қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» (Фурқон сураси, 67-оят). 

“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаёнинг инсон зоти учун, унинг оиласи, ватани, жамияти ва бутун дунё учун фойдалари сонсаноқсиздир. Биз буларнинг баъзиларини эслаб ўтамиз.1. Ҳаё иймон давоми...

2431 09:02 / 08.08.2021
Фузайл ибн Иёз раҳимаҳуллоҳ бир кишидан сўрадиЁшингиз нечадаУ .Олтмишда, деб жавоб берди.Фузайл .Сиз олтмиш йилдан бери Роббингиз томон юриб, Унга етишингизга оз давоми...

10052 19:00 / 23.10.2022
Қуръон оятлари Роббул оламийн томонидан нозил бўлган. Шунинг учун унинг ҳайбати ҳам, оятлар замиридаги маънолар ҳам шунга яраша бўлади. Ожиз бандалар ҳаммалари давоми...

3693 16:58 / 31.08.2024
Пайғамбар алайҳиссаломнинг даврларида Мадинаи Мунавварада Ибн Сайёд деган бир одам яшаган. Унинг кўпгина сифатлари Дажжолнинг сифатларига ўхшагани учун давоми...

3824 12:16 / 26.05.2024