1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ёлғон

19:17 / 20.10.2018 3424 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бандаларини ёлғондан қайтарган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!

Умматларига ёлғон нималигини батафсил тушунтириб, унга йўл қўймаслик қандай амалга оширилишини кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин!

Илоҳий таълимотлар бутун борлиқни яратган ва унда инсонни Ўз халифаси қилиб қўйган, ҳамма нарсани билувчи, мутлақ адолат эгаси бўлган Аллоҳ таоло томонидан нозил қилингандир. 

Аллоҳ барча нарсани, шу жумладан, Ўзи яратган борлиқда яшаётган инсонга нима муносиб келади-ю, нима муносиб келмайди – дақиқ-дақиқларигача яхши билади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло томонидан жорий қилинган таълимотлар шомил ва комилдир. 

Илоҳий-диний таълимотлар содир этилган бирон-бир жиноят инсонга маълум бўлмай қолганида ҳам, оламларнинг Робби – буюк Аллоҳ бандаларнинг энг нозик ишларини ҳам билиб туришини, қилинган заррача жиноятининг жазосини бу дунёда бўлмаса ҳам, у дунёда албатта олишини қаттиқ таъкидлайди.

Исломий тушунчаларга кўра, маънавий жиноятлар моддий жиноятларга нисбатан янада хатарлироқ бўлади. Яна бир бор таъкидлаймизки, айнан маънавий жиноятлар моддий жиноятларнинг содир бўлишига сабабчидир. 

Ислом таълимотларига кўра, балоғатга етган ҳар бир инсоннинг барча маънавий жиноятлари, жумладан, заррача ёлғони ҳам жазосиз қолмайди. Ҳар бир ёлғони номаи аъмолига ёзиб борилади ва улар учун қиёмат куни жазосини албатта олади. Ёлғончи Аллоҳнинг душмани ҳисобланади ва қиёматда энг оғир азоблар ила жазоланади.

Умуман олганда, озгина бўлса-да, Аллоҳга иймони мавжуд, қиёматдан умиди бор инсонлардан ташкил топган жамиятда заррача ёлғонга ўрин қолмайди. 

Шунингдек, бундай жамиятнинг каттаю кичик, эркагу аёл, фуқарою уламо, камбағалу амалдорлари ҳам ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка ҳаракат қиладилар. 

Ёлғон – фақат ёлғончининг шахсига эмас ёки ёлғондан бевосита зарар топувчигагина эмас, балки бутун жамиятга, инсониятга зарар етказадиган катта маънавий жиноятдир. Шунинг учун ҳам Исломда бу разолатга нисбатан ўта муросасиз муносабатда бўлинган ва унга ҳеч йўл қўймасликка ҳаракат қилинган.

 

“Ёлғон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўғлим Яқин кунларда вафот этаман. Лекин афсусланмайман, чунки ортимда сендек ўғилни қолдириб кетяпман. Сен одил, солиҳ ва раҳмли бўл. Ҳеч кимни ажратма, давоми...

6046 09:00 / 10.07.2020
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баъзи саҳобалари .Эй Аллоҳнинг Расули Бадавлат кишилар савобда ўзиб кетишди. давоми...

3224 08:00 / 06.01.2021
Усмон бин Савда Тафовийдан ривоят қилинишича, у кишининг онаси Роҳиба исмли обида аёлларидан бўлган экан. Онаси ўлимидан олдин бошини осмонга кўтариб, Эй, менинг давоми...

3817 09:05 / 02.12.2018
1. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу .Агар қалбларимиз пок бўлса, Роббимизнинг каломидан тўймайди,, деган.2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади .Уч нарса иймондандир давоми...

2866 11:24 / 30.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021