1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Индонезияда Қуръоннинг 4D музейи қурилади

16:57 / 22.10.2018 2450 pdf Ўқиш режими + -

Индонезиянинг Маланге шаҳрида ислом маркази қурилиб, унинг ўзига жалб этувчи энг асосий жиҳати 4D форматдаги Қуръон музейи бўлади. Бу ҳақда Malang Times портали хабар бермоқда.

Дубайдаги Etihad Museum дизайнига монанд равишда 4D форматда яратилиши режалаштирилаётган ушбу музейда Қуръони каримнинг ташқи параметрларига эмас, балки унинг мазмунига алоҳида эътибор қаратилади, оятларнинг маънолари янада сифатли тарзда акс эттирилади.

Нашрнинг хабар беришича, Қуръон музейининг қурилиши минтақада ҳалол туризмни ривожлантириш бўйича Индонезиянинг ҳукумат дастурига киритилган. 

2019–2023 йилларда қуриладиган мазкур музейга Индонезия ҳукумати томонидан 5,56 га ер ва 450 млрд. рупий ($ 29,69 млн.) ажратилган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 16 август куни юртимизнинг бир гуруҳ таниқли уламолари Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги масжидларга ташриф буюриб, мўминмусулмонларга маърифий давоми...

2016 18:11 / 16.08.2022
Бугун, 18 ноябрь куни Тошкент шаҳрига Қирғизистон Республикаси Дин ишлари бўйича давлат комиссияси раиси Т.Абдикаров ҳамда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси давоми...

2238 21:00 / 18.11.2021
Ўзбекистонда Ҳалол сертификатлаштириш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўплаб тадбирлар амалга оширилмоқда. Шундай тадбирлардан бири сифатида Ўзстандарт агентлиги давоми...

4005 06:24 / 27.08.2018
Маълумки, Вақф хайрия жамоат фонди, халқимиз орасида ўзаро бирдамлик ва меҳроқибатни кенг тарғиб этиш ва шу йўлда хизмат қилаётганларни рағбатлантириш мақсадида давоми...

2309 17:30 / 24.05.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021