1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Умр маълум вақтгача белгилаб берилган

15:08 / 23.10.2018 3691 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Дунёга келган ҳар бир инсоннинг умри вақт кўринишида тўхтовсиз ўтиб боради. Бу дунёдан кетиш муддати етганда унга бўйсуниб, дунёни ташлаб кетишдан ўзга чора қолмайди. Кетиш вақтнинг эса бугунми, эртами қачон келиши инсонга номаълум. Деярли ҳар куни “фалончи вафот этибди”, деган хабарни эшитамиз. Бир кун келиб биз ҳақимизда ҳам “фалончи вафот этибди”, дейилади. Ўша кунда одамлар: “Фалончи нима қолдирибди?” дейишса, фаришталар: “Фалончи нима олиб келибди?” дейишади. Ўша вақтда эса дунё биздан бўшаб қолган, бизнинг эса охиратимиз бошланган бўлади.

Ҳа, ўтаётган ҳар бир соат, ҳар бир дақиқа ажал келиши мумкин бўлган вақтдир. Ўтиб кетган кунлар эса унинг яқин қолганидан даракдир. Шунинг учун ўтаётган ҳар бир кун амал қилиб қолишга ва умрни ғанимат билишга ундаб, гўё шундай нидо қилади:

“Эй одам боласи, сен кунлардан иборатсан, ҳар бир кун ўтганда сенинг ҳам бир қисминг кетган бўлади. Ўзинг билмаган ҳолда сенинг бир қисминг ўтиб кетибдими, демак, бутунлай кетишингга ҳам фурсат оз қолибди. Билгинки, бугун амал бор ҳисоб йўқ, эртага ҳисоб бир амал йўқдир”.

Дунё ҳаёти бир кундек бўлиб ўтиб боради. Чунки кечаги кун ўтиб кетган кун, эртанги кун эса ҳали келмаган. Инсон амал қиладиган асосий кун эса бугунидир.

Ҳасан Басрий роҳматуллоҳи алайҳ бугунги кундан фойдаланиб қолишга ундаб шундай деган: “Эй одам боласи, ибодатни ортга суриш қачонгача давом этади. Сен бугунги кунинг учунсан, эртанги кун учун эмассан (шунинг учун бугун ибодат қилиб ол). Агар сенга эртанги кун ҳам насиб этса, бугун ибодат қилганинг каби яна ибодат қил. Агар сенга эртанги кун насиб этмаса, ўтказиб юборган бугунинг учун пушаймон бўлмагин. Мен шундай қавмларни учратганманки, улар динору дирҳамидан кўра вақтларини кўпроқ қизғанар эдилар”.

Фузайл ибн Иёз роҳматуллоҳи алайҳ ёшу қари дўстлари билан бирга ўтирганида, уларга насиҳат қилиб, шундай деган экан: “Эй ёшлар, қанчадан-қанча экинларга ҳали пишмасдан офат етган, эй қариялар, экинлар пишганидан кейин эса йиғиб олинади. Сизлар нимани кутмоқдасиз? Қайси узрни баҳона қиласиз? Агар амалларингиздан хабардор Роббингиз: “Ахир, биз сизларга эслатма оладиган киши эслатма олгудек узун умр бермаганмидик? Сизларга огоҳлантирувчи (пайғамбар) ҳам келган эди-ку!” деб сизларни сўроққа тутса, ёшу қариларингиз нима деб жавоб берасиз?”

Муаллиф
Шайх Абдул Фаттоҳ Абу Ғудда
Таржимон
Қудратуллоҳ Сидиқметов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бишр ўйинкулги қилиб юрган пайтлар эди. Ўртоқлари уникига келиб, ҳовлисида ичиб, кўнгилхушлик қилиб ўтиришган эди. Бир солиҳ киши Мусо Козим ибн Жаъфар ўша кўчадан давоми...

2708 08:00 / 29.11.2020
Албатта, ҳаё барча ёқимли ишни қилишга ва барча ёқимсиз, амални қилмасликка ундовчи хулқдир. Ҳаё нафсдаги мақталган сифатлардан биридир. У карамли хулқларнинг давоми...

4095 17:00 / 09.06.2019
Икки дунё саодатини ўзида мужассам этган таълим Шайх Жалолиддин Суютий роҳимаҳуллоҳ айтадилар ndash Мен шайх Шамсиддин ибн Қамоҳани ўзининг Абул Аббосий давоми...

7707 11:00 / 05.07.2022
Котиб Чалабий quotКашфуззуннундаquot quotИлму ҳиялишшаръияquot шариатга мувофиқ ишлатиладиган ҳийлатадбирлар илмини фароиз мерос илми каби, фиқҳ илмига тегишли давоми...

5754 14:40 / 27.03.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021