1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Вақт сотиладими?

20:30 / 25.10.2018 2797 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Вақт олтиндек қимматлидир”, эмас, балки “вақт олдиндан қимматлидир” дегани рост бўлса керак. Чунки вақт бу ҳаётдир, ҳаётнинг эса олтиндан қимматли экани ҳеч кимга сир эмас. Қолаверса, йўқотилган олтину бойликларни яна қўлга киритиш мумкин, аммо йўқотилган вақтни эса асло қайта қўлга киритиб бўлмайди.

Вақт сотиб олса бўладиган оддий мато эмас, балки инсонга фақат бир марта бериладиган имкониятдир. Саъдий Шерозий вақтни қадрлашга ундаб шундай ёзганлар:

“Эй ғофил, кўп ўйлаб фойда-ю мол, 

Умринг сармоясин айлама поймол”.

Али Тантовий айтади: “Бир куни шайх Жамол Қосимий кераксиз нарсалар билан вақтларини зое қилаётган йигитларнинг ёнларидан ўтаётиб афсус билан: “Эҳ, қани энди вақт сотилганида, албатта шуларнинг вақтларини сотиб олган бўлардим”, деб айтган экан”.

Инсон ҳаётида лаҳзаларнинг ҳам нақадар аҳамиятли эканини бир, ҳатто ярим сония сабабли ғолибликдан маҳрум бўлган мусобақачилар аниқ ҳис этадилар. Ҳадиси шарифларда ушбу бебаҳо неъматнинг қадрига етишга ундаб эрта туришга тарғиб қилинган. Чунки эрталаб барвақт ишга киришиш вақтни муҳофаза қилишга ва куннинг қолган қисмидаги ишлар ҳам баракали бўлишига сабаб бўлади. Абу Зарр Ғифорий розияллоҳу анҳу бу ҳақда шундай деган: “Кунинг туя кабидир, бошини ушлаб олсанг, орқаси эргашиб келаверади”. Яъни бу сўзлари билан кун яхши ишлар билан бошланса, қолган қисми ҳам яхши ишлар билан давом этишига ишора қилган.

 “Уламолар наздида вақтнинг қадри”

китобидан

Мавзуга оид мақолалар
биринчи мақолаПайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадисларда келажакда бўладиган ишларнинг хабарини берганлар. Ўша ишларнинг кўплари бугунги кунда давоми...

2346 16:12 / 02.09.2020
Масъудий Авн ибн Абдуллоҳ фақиҳлардан бирига шундай деганини ривоят қилади .Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур ва ўзи давоми...

2172 07:19 / 23.09.2019
Аллоҳ таоло.Эй иймон келтирганлар, сиздан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз,, деган Бақара сураси, давоми...

5440 19:40 / 03.05.2019
Аллоҳ таолонинг одамзотга берган беҳисоб неъматларини эътироф этиш, уларга шукрона келтириш киши диёнатининг белгиларидан биридир.Берилган неъматларга шукр давоми...

1846 16:00 / 21.06.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021