1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртдошларимизнинг дастлабки гуруҳи Умрага жўнаб кетди

09:20 / 29.10.2018 2547 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи Умра сафарига жўнаб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

“Мамлакатимизда миллий-диний қадриятларимизни асраб-авайлаш ва ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, жумладан, жорий этилаётган қулайликлар юртдошларимизнинг кўнглини кўтариб, мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик ва бағрикенглик муҳитига шукроналик келтиришида муҳим омил бўлмоқда”, дейди Дин ишлари бўйича қўмита раиси ўринбосари.

Умра мавсумини юқори савияда ташкил этиш учун барча чора-тадбирлар кўрилди. Зиёратчилар учун қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ички ишлар ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Ҳаж ва Умра амалларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши томонидан юртдошларимизга хизмат кўрсатиш ишлари мувофиқлаштириб борилмоқда.

Ҳаж ибодатларини тўла-тўкис адо этиш, бу борадаги тартиб-қоидалар, шунингдек, сафар талаблари хусусида тушунтириш бериш мақсадида жойларда зиёратчилар гуруҳлари учун сафаролди учрашувлари ташкил этилди.

Ватандошларимиз Мадина шаҳридаги муқаддас қадамжоларни зиёрат қилганидан сўнг Макка шаҳрига йўл олишади. Зиёратчилар учун мавсум давомида 5 юлдузли меҳмонхона, ошхона ва транспорт хизматлари юқори савияда ташкил этилади.

Аввал хабар қилинганидек, ҳукумат қарори билан жорий йилдан Умра мавсуми йил бўйи узлуксиз давом этиши эълон қилинди. Илгари муайян ўзбекистонлик зиёратчилар Умра сафарига отланган бўлса, ҳозирда бу чекловлар олиб ташланди.

2019 йилдан бошлаб йилига минглаб ватандошларимиз умра амалларини бажариш имконига эга бўлишади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Uza.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мадинада ndash Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидларининг шимолий қисмига янги гиламлар тўшалди. Ушбу ташаббус Пайғамбаримиз масжиди маъмурлари давоми...

1890 13:56 / 17.12.2024
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуси билан республикамизнинг олис ҳудудларида фаолият юритаётган 50 нафарга давоми...

1365 20:20 / 10.10.2024
Жорий йилнинг 2327 июль кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил қилинадиган халқаро Қуръон давоми...

1196 19:11 / 16.07.2024
Ушбу курслар ҳар ҳафта .Мифтаҳал Қуръон, номи билан 717 ёшдаги ўғил болалар ва 712 ёшдаги қизлар учун алоҳида қилиб ўтказилади. Бу ҳақда iqna хабар беради.Ўқув курсида давоми...

2001 09:10 / 25.07.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021