1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Одамга «жин тегиши» ростми?

07:07 / 01.11.2018 8882 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: «Ассалому алайкум! Муҳтарам Устоз, сиздан бир нарсанинг хақиқатини сўрамоқчи эдим. Инсоннинг ичига жин кириб олиши мумкинми? Яъни инсоннинг ичига кириб, унинг тилидан гапира оладими? Онамнинг ичига жин кириб олибди, деб айтишяпти. Бу ҳолатда нима қилиш керак? Устоз, қийин аҳволда қолганман, нима қилишни билмаяпман. Сиздан илтимос, менга тўғри жавоб берсангиз». 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ: 

Жавоб: Юқорида ўрганилган оятлар, ҳадислар ва динимиз таълимотларида одамнинг ичига жин кириб олиши ҳақида бирор оғиз ҳам гап йўқ. Бу ерда келмаган бошқа маълумотларда ҳам бу ҳақда бирор оғиз гап йўқ, десак, муболаға қилмаган бўламиз. Бундан кейин ҳам одамнинг ичига жин кириб олиши, у ерда турли фаолиятлар олиб бориши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Катта уламоларнинг даврида ҳам бу ҳақда гап бўлмаган. Фақатгина ҳанбалий мазҳабида шунга яқин гапни учратиш мумкин. Аммо барча манбаларда жин «тегиши» ҳақида гап бор.

Аввал айтиб ўтилганидек, уламоларимиз баъзи бир ёмон жинларнинг одамларга таъсири бўлиши мумкинлигини айтишади. Бунда кўпроқ одамнинг ўзи айбдор бўлади. Жинлар одамлардан ўзларига ишонганларига, васвасага учганларига, хаёлида турли салбий ҳолатларни ўйлаб юрганларига, жинлардан ёрдам сўраганларига, Аллоҳ таолонинг зикридан ва Қуръони карим тиловатидан ғофил бўлганларига, жинлардан сақланиш учун ўқилиши лозим бўлган дуоларни ўқимай юрганларига тегиши мумкин.

Агар банда Аллоҳ таолонинг айтганини қилиб юрса, жинлар унга қарши ҳеч нарса қила олмайди. Аммо одам боласи гумроҳ бўлиб, ўзи шайтоннинг васвасасига учса, унга малай бўлиб олса, бундай одамга жиннинг зарари тегиши мумкин. Юқорида келтирилганидек, Аллоҳ таоло «Ҳижр» сурасининг 42-оятида жинларнинг қўлидан ҳеч нарса келмаслиги, фақат эргашган кишиларгина бундан мустасно экани ҳақида зикр этган.

«Одамнинг ичига жин кириб олади» деган гап бизда яқинда пайдо бўлди. Авваллари бундай гаплар умуман йўқ эди. Мисрда ўқиб келганлардан баъзилари ўша ердаги «жин чиқарувчи»лардан бу ишни ўрганиб келишди. Мен жин билан ўралашганларга бу гапни айтган эдим, улар тан олишди. «Нимага бошқаларнинг ичига эмас, фақат мусулмонларнинг ичига жин киради?» деган саволга ҳам жавоб бера олишмади. Энг ёмони, бу ишларнинг ҳаммаси пул учун қилинади. Жин кирганга бепул дам соладиган «жин чиқарувчи»ни ҳали бирортамиз кўрмаганмиз, билмаймиз. Шариатда жинга қарши дам солишни касб қилиб олиш эса мутлақо мумкин эмас.

Аввал айтиб ўтилганидек, Аллоҳни зикр қилиш, ҳар доим эслаб юриш жин ва шайтонга қарши энг ишончли ва кучли қуролдир. Одамлар ўзлари билган сураларини ўқиб, ўзларига дам солиб юришлари керак. Айниқса, ҳадисларда келган Фотиҳа, Кафирун, Ихлос, Фалақ, Ан-Нас каби сураларни ва «Оятул Курсий» каби оятларни ўқиб, ўзига дам солиб юриш жуда ҳам манфаатлидир.


“Фолбинлик, сеҳргарлик, жин чиқариш ва 

ноанънавий даволаш каби ишларнинг ҳақиқати” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Қарздор қарзни адо қилишдан қочиб, турли ҳийланайранглар қилмайди..Бирбирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг. Билиб туриб, одамларнинг молларидан давоми...

3288 14:04 / 14.10.2018
Рўза дастлаб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи мунавварага ҳижрат қилганларидан кейин орадан бир ярим йил ўтгач ndash яъни ҳижратнинг ўн давоми...

3342 12:00 / 03.05.2019
Исломнинг иккинчи мўътабар масжиди .МасжидунНабий, Пайғамбар масжиди Саудия Арабистонининг Мадина шаҳрида жойлашган. Масжид ўрнини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи давоми...

4162 11:30 / 23.09.2019
Динимизда таомланиш, ичимлик ичиш одоби борасида набавий кўрсатмалар келган. Мусулмон киши бу одобларни ўрганиб, амал қилиши лозим. Ушбу кўрсатмалар мусулмон давоми...

2154 11:14 / 23.02.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021