1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Михсиз қурилган қадимий масжид!

06:16 / 03.11.2018 3535 pdf Ўқиш режими + -

Дунёдаги энг антиқа масжидлар билан таништиришда давом этамиз. Бугун биз Туркияга, яна ҳам аниқроғи дунёдаги энг қадимий ёғоч масжидлардан бири жойлашган Самсун вилоятининг Чоршанба туманига йўл оламиз.

 "Бунинг нима ҳайратланарли жойи бор экан", – дерсиз. Гап шундаки, ушбу масжидни қуришда мутлақо михдан фойдаланилмаган! Гёжели масжиди – 1206 йилда бирорта ҳам мих ишлатмасдан ёғочдан қурилган иншоотдир. Масжиднинг майдони 392 кв.м. ни ташкил этади, у ўз ичига 300 нафар намозхонни сиғдира олади.

Масжид ҳалигача ўз фаолиятини олиб боради, ҳар ҳафта бу ерга мусулмонлар жума намозини адо этиш учун йиғилишади.  

Гёжели масжиди  Анатолия  турк ёғоч меъморчилигининг энг чиройли обидаларидан бири ҳисобланади. Бино саккиз юз йил аввал бир тўсинни иккинчи тўсиннинг орасига киргизиш бўйича алоҳида усул ёрдамида қурилган. Зилзилабардош уланмалар туфайли масжид бузилмаган ва ўзининг бирламчи кўринишини сақлаб қолган.

Ушбу масжиднинг қурилиши борасида турли хил қарашлар мавжуд. Уларнинг бирига кўра, масжид салжуқийлар султони Ғиёсиддин Кайхусрав  томонидан Манцикертдаги машҳур жангдан кейин бунёд этилган. Бошқа маълумотларга кўра эса, уни ҳарбий лашкарлардан бири қурган. Масжиднинг ёшини ёғочнинг махсус тадқиқотларини ўтказган мутахассислар ҳам тасдиқлашди. Нима бўлганда ҳам масжиднинг маҳаллий аҳолига нафақат байрам кунлари, балки одатий кунларда ҳам фойдаси тегиб туриши одамни қувонтиради.


Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Имом Бухорий, орденини таъсис этиш тўғрисидаги Қонун ЎРҚndash789сон, 15.08.2022 й. Президент томонидан имзоланди. Қонунга мувофиқ, .Имом Бухорий, ордени икки даражадан давоми...

2163 12:00 / 16.08.2022
Саудия Арабистон Қироллигининг .Flyadeal, авиакомпаниясига Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди. Бу Ўзбекистон Республикаси давоми...

1727 19:31 / 14.11.2024
Саудия Арабистонининг Ҳаж ва Умра вазирлиги умра зиёратини такрорлаш ва аввалги умра тугаганидан кейин янги лицензия олиш имконияти бекор қилингани ҳамда давоми...

2654 12:30 / 06.01.2022
Термиз шаҳрида Имом Термизий халқаро илмийтадқиқот маркази қурилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий вебсайти хабар берди.Президент давоми...

3806 17:07 / 18.10.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021