1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дуо ёзилган туморни тақиб юриш жоизми?

18:02 / 04.11.2018 4955 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Савол: Кўз тегмасин, деб чақалоқларнинг қўлига кўзмунчоқ тақиб қўйиш бидъат эканлигини биламан. Лекин дуо, оятлар ёзилган тумор тақиб юриш мумкинми?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Дарҳақиқат, кичик ёшдаги гўдакларга мунчоқ тақиб қўйиш бидъат-хурофот ҳамда мусулмонларга мутлақо тўғри келмайдиган нарсадир. Аммо ёш болаларнинг тили чиқмаганлиги ёки ёдлаш қобилияти йўқ бўлгани сабабли Қуръон оятларини ёдлай олмаса, Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг ишларига тақлид қилиб, оят ва дуоларни ёзиб, тақиб қўйиш мумкин.

Абдуллоҳ ибн Умар саҳобалар ичида энг тақволи ва суннатга энг эргашувчи шахс сифатида танилган зот бўлганлар. Болаларининг ўзлари Қуръон ёдлайдиган бўлгунча шу оятларни ёзиб, тақиб қўйган эканлар. Ақлини таниб, оят ёдлай оладиган бўлганидан кейин бу иш мумкин эмас. Агар кўз тегишидан ёки яна бошқа нарсалардан чўчиса, ўзи оятларни ўқиб, ўзига дам солиб юриши керак.

Аввало, ҳамма нарса Аллоҳ таолодан эканлигини қалбга жойлаб, бунга қаттиқ эътиқод қилмоқ лозим. Ётаётганида ҳам, турганда ҳам, кўчага чиқаётганда ҳам Қуръон оятлари, хусусан, «Оятул Курсий», «Каафирун», «Ихлос», «Фалақ», «Наас», «Ёсин» сураларини ўқиб, дам солиб юриш ҳадисларда тавсия этилган. Валлоҳу аълам.


“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким Аллоҳ учун ҳаж қилса, фаҳш сўз айтмаса ва фисқу фасод қилмаса, худди онаси давоми...

2751 06:00 / 27.05.2023
Абу Вадоа қашшоқлашиб кетиб, юзларига ажинлар тушди. Одамлар уни қўл билан кўрсатадиган бўлиб қолишди.Абу Вадоа Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидининг давоми...

2796 08:00 / 27.09.2020
Ҳасан ибн Абдулазиз Ҳошимий Аббосийдан ривоят қилинади .Тушимда Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Жарирни кўриб, .Ўлим қандай бўлди, деб сўрадим. .Фақат яхшилик кўрдим,, деди. давоми...

2157 07:10 / 17.10.2019
Абулқосим Исфаҳоний айтади .Фирқалар қуйидаги етти асос ҳақида сўз юритиш туфайли залолатга кетган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Зоти борасидаги сўзУ Зотнинг давоми...

1917 08:00 / 01.11.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021