1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Тақводорлар албатта зикр қилувчилардир

10:01 / 06.11.2018 3171 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади:

ﮉ ﮊ ﮋ ﮌ ﮍ ﮎ ﮏ ﮐ ﮑ ﮒ ﮓ ﮔ ﮕ

 

«Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар албатта зикр қиларлар, бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар» (201-оят).

Суранинг аввалида шайтон қандай йўл билан Одам алайҳиссаломни жаннатдан чиқаришга эришгани, шунингдек, шайтоннинг васвасаси Одам боласи тақдирида тўхтовсиз давом этиб туриши ҳам айтиб ўтилган эди. Лекин шайтон нима қилганда ҳам, васвасадан нарига ўта олмайди. Агар ўзича билиб, ҳаракат қилса, ҳар бир инсон учун шайтоннинг васвасасидан қутулишнинг осон йўли бор. Бунинг учун у мўмин-мусулмон, тақводор бўлса бўлди.

«Қачон тақво қилувчиларга шайтондан бир шарпа етса, улар албатта зикр қиларлар…»

Яъни уларга шайтоннинг васвасаси етса, дарҳол Аллоҳни зикр қиладилар.

«...бас, қарабсанки, улар кўрувчи бўлиб турибдилар».

Аллоҳни зикр қилиш, ҳар доим эслаб юриш шайтонга қарши энг ишончли ва кучли қуролдир.

Демак, шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кеч кирса, ўз оёғига дарра билан ура туриб: «Бугун нима иш қилдинг?» дер экан.

Маймун ибн Меҳрон дейди: «Ўзини ўзи шеригидан кўра қаттиқроқ тергамаган одам тақводорлардан бўла олмайди. Ишни қилиб бўлгандан кейин шериклар бир-бирларини тергайдилар-ку!»

Ҳасан Басрий: «Мўмин киши ўз нафсини Аллоҳ таоло учун тергаб туради. Бу дунёда ўзларини тергаб турган қавмларнинг у дунёда ҳисоби осон бўлади. Бу дунёда ишни ҳисоб-китобсиз қилганларнинг ҳисоби қиёмат куни машаққатли бўлади», деган.

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Ҳамд осмонлару ерни яратган, зулматлару нурни таратган Аллоҳгадир. Сўнгра куфр келтирганлар давоми...

1122 19:00 / 22.07.2025
.Эй иймон келтирганлар Қасамки, Аллоҳ ким Ундан ғойибона қўрқишини билиш учун сизларни қўлларингиз ва найзаларингиз етадиган овлардаги арзимас давоми...

1086 19:00 / 06.05.2025
.Одамларни яхшиликка буюриб туриб, ўзингизни унутасизми Ҳолбуки, Китобни тиловат қиляпсизку. Ақл юритмайсизларми, 44оят.Маълумки, яҳудийлар ва хусусан, давоми...

3535 15:36 / 24.10.2018
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Уларнинг ҳидояти сенинг зиммангда эмас. Лекин Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қиладир. Нимаики яхшиликни давоми...

3785 19:30 / 19.07.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021