1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳадис илми мактабига қабул бошланади

14:03 / 06.11.2018 4290 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилоятида Ҳадис илми мактаби очилиши муносабати билан 2018–2019 ўқув йили учун қабул эълон қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлар идораси Матбуот хизмати хабар беради.

Ҳадис илми мактаби Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасаси ҳисобланади. Мактабда ўқиш муддати 5 йил бўлиб, кундузги таълим шаклида олиб борилади. Мактабда “Ҳадисшунослик” таълим йўналиши бўйича бакалавр даражасидаги кадрлар тайёрланади.

Мактабга 2018/2019 ўқув йилида 10 та талаба қабул қилинади. Мактабга араб тилини пухта ўзлаштирган, ҳадисларни ёд олишга салоҳияти бўлган ўрта махсус диний таълим муассасаларининг иқтидорли битирувчилари танлов асосида саралаб олинади.

Ҳадис мактабига қабул 2018 йилнинг 8 ноябридан 15 ноябригача абитуриентлардан ҳужжатлар Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти биносида қабул қилинади.

Islom.uz портали таҳриряти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Қадрли ватандошлар Аввало, ушбу қутлуғ айёмда сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь ndash Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин давоми...

1247 22:06 / 06.12.2024
Сардобадаги офатда зарар кўрганларга ёрдам бериш штаби ташкил қилингани ҳақидаги эълон берилган заҳоти юртдошларимиздан юзлаб мурожаатлар бўлиб, миллионлаб давоми...

2084 15:32 / 02.05.2020
.Исломга бағишланган умр, фильмининг тарғибот тадбирига марҳабо2022 йил 16 апрель куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг ибратли ҳаёт давоми...

2140 20:07 / 15.04.2022
Азиз юртдошларСизга Islom.uz порталининг иловаси янгиланганини маълум қиламиз.Ушбу дастур сизни фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари асос солган давоми...

7224 11:33 / 24.10.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021