1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Никоҳсиз турмуш

23:03 / 06.11.2018 5504 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол: Бир таниш дугонам бир йилдан бери турмуш ўртоғи билан никоҳсиз яшайди. Сабаби: у иккинчи хотин. Домла шуни рўкач қилиб, уларга никоҳ ўқимаяпти. Яқинда фарзанд кўриши мумкин. Дугонам эса никоҳсиз фарзанд кўришни истамайди. Шу вазиятда нима қилиш керак?

Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Ҳозирги кунда иккинчи хотин олаётган эркаклар аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузаётганлиги, иккинчи хотинликка ёшроғини топиб олиб, у билан бирга бўлиб кетиб, аввалги оиласи ва болаларига мутлақо қарамай қўяётганлари ва яна бошқа кўпгина мулоҳазаларни эътиборга олиб, билишимизча, имом домлалар иккинчи никоҳни қилмай туриш маъносида билиттифоқ бўлишган.

Шу гап борлигини камина ходимингиз ҳам эшитгандим. Кўпинча кишиларимиз шариат берган рухсатлардан фойдаланишга жудаям ишқибоз бўлишади-ю, лекин шариат кўрсатган мажбуриятларни адо этишдан мутлақо бош тортишади. Бу ҳолат ҳозирги кунда баъзи бир кишиларнинг хотин устига хотин олиши маъносида ҳам содир бўлаётгани аниқ.

Иккинчи хотинга рухсат экан, деб рухсатдан фойдаланишни динга рўкач қилишади. Лекин иккинчи хотин олиш билан боғлиқ бўлган диний мажбуриятларни мутлақо ўйлашмайди. «Иккинчи хотин олиш қоидаси» деган гап йўқ. Иккинчи хотинга эҳтиёжи тушганда, шариат қоидаларига мувофиқ, хотинлар ўртасида адолат қилиш шарти билан, Аллоҳ таоло бунга рухсат берган. «Иккинчи хотиндан туғилган бола валади зино бўладими?» деганларга «Никоҳнинг шартларини тўлиқ бажариб, никоҳ боғланган бўлса, валади зино бўлмайди», дейишади. Никоҳсиз алоқадан туғилган бола эса валади зино бўлади. Чунки унинг дунёга келишига сабаб бўлган эркак ва аёл зино қилган бўлса, улардан туғилган фарзанд шундай деб аталади. Шунинг учун хоҳ аёл бўлсин, хоҳ эркак бўлсин, бу каби ҳаром ишлардан сақланишлари лозим.

Саволда айтилаётган вазиятда икки тараф катта гуноҳ содир этишган. Аёл никоҳсиз фарзанд кўришни истаса­истамаса, нафсини тийиши керак эди. Улар тезда никоҳдан ўтишлари лозим.

Аллоҳ таоло бу нарсаларни яхши тушуниб, амал қилишни барчага насиб этсин. Валлоҳу аълам.


“Зикр аҳлидан сўранг” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кимни қийинчилик ва ғамғуссалар пайтида Аллоҳ уни ижобат қилиши масрур қилса, давоми...

3152 09:40 / 02.03.2019
Абу Ҳурайра розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади quotРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам quotАллоҳ азза ва жалла quotСолиҳ бандаларим учун уларга берган давоми...

3570 07:05 / 26.11.2018
Иброҳим ибн Абу Абила айтади .Бир куни халифа Ҳишом ибн Абдулмалик менга шундай деди .Эй Иброҳим, биз сизни ёшлигингиздан таниймиз, катта бўлганингизда ҳам сизни давоми...

2872 08:00 / 03.12.2019
Ҳеч шакшубҳа йўқки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга таслим бўлмаган одамнинг тавҳиди нуқсонга учрайди. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

8305 14:30 / 01.08.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021