1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда Нақшбандия туризм фестивали бўлиб ўтади

09:18 / 07.11.2018 2819 pdf Ўқиш режими + -

Бугунги кунда юртимизда туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дунёга машҳур гўзал шаҳарларимизда туризм инфратузилмасини барпо этиш, меҳмонлар учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш, республикамизнинг туризм салоҳиятини замон талаблари даражасига олиб чиқиш ва туризм брендини яратиш йўлини тинимсиз изланишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 7–14 ноябрь кунлари Ўзбекистонда Малайзиянинг “Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти” ташаббуси билан “Hilal travel” сайёҳлик ташкилоти ҳамкорлигида ҳамда бевосита Вазирлар Маҳкамаси Дин ишлари бўйича қўмитаси ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси, шунингдек Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси кўмагида зиёрат туризми йўналишида “Нақшбанд туризм фестивали – 2018” номли халқаро тадбир ўтказилиши режалаштирилган.

Сўнгги пайтларда республикамизда Давлатимиз раҳбарининг бевосита кўрсатмаларига мувофиқ туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратилаётгани ҳаммага маълум. Ушбу йирик тадбирдан кўзланган асосий мақсад ҳам Ўзбекистондаги зиёрат туризми имкониятларини дунёга намоён этишдир. Ўз навбатида, Ўзбекистондан етишиб чиққан ислом дунёсининг йирик намоёдалари, инсоният тамаддунияга улкан ҳисса қўшган Имом Бухорий, Баҳоуддин Нақшбандий каби буюк алломаларимизнинг табаррук қадамжоларига мухлис сайёҳларни кенгроқ жалб қилишдан иборатдир.

Фестивалда Нақшбандия тариқатининг 170 дан зиёд вакили, хусусан, Малайзия, Индонезия, Туркия, Буюк Британия, Янги Зеландия, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, АҚШ, Замбия ва бошқа мамлакатлардан меҳмонлар иштирок этиши кутилмоқда.

Зиёрат дастури доирасида меҳмонлар Бухоро ва  Самарқанд шаҳарларининг эътиборга молик муқаддас қадамжоларида бўлишади. У ердаги мажмуаларни зиёрат қилишади.

Меҳмонлар Самарқанддан сўнг пойтахтдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ва Ўзбекистон Мусулмонлар идорасига ташриф  буюришади.

Шунингдек, фестиваль меҳмонларининг кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан бунёд этилаётган “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” номидаги мажмуа ҳудудига ташриф ҳам ўрин олган.

Ўйлаймизки, «Hilal travel» туристик ташкилоти томонидан ташкиллаштираётган мазкур халқаро тадбир, юртимизда зиёрат туризми ривожига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча, 24 декабрь куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжидида Имом Нававийнинг .Арбаъин, асари асосида ташкил қилинган навбатдаги ҳадис суҳбати бўлиб давоми...

1817 12:20 / 25.12.2021
Яқинда Германиянинг етакчи партияларидан бири ҳисобланган Христиандемократик иттифоқrdquo ХДИнинг парламентдаги раҳбари Ральф Бринкхаус томонидан ОАВга давоми...

2776 13:34 / 11.03.2019
.Чор Бакр, жомеъ масжиди имомхатиби, устоз Азизхўжа домла Бухорийга волидаи муҳтарамалари вафоти муносабати билан устознинг барча оила аъзоларига, давоми...

1363 15:14 / 27.10.2024
Покистоннинг Шимолишарқий ҳудудида зилзила туфайли вайрон бўлган 120 йиллик масжид ўрнида Туркия Қизил Яримой жамияти томонидан янги .Ҳазрати Иброҳим, масжиди давоми...

2217 18:30 / 13.03.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021