1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳ менга берган ризқни нега қайтариб оляпсан?

09:08 / 10.11.2018 4447 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Бир бўри сурувга ҳужум қилиб, бир қўйни олиб қочди. Чўпон бўрини қувиб, қўйни тортиб олди. Шунда бўри тилга кириб:

– Аллоҳдан қўрқмайсанми? Парвардигор менга юборган ризқни нега қайтариб оляпсан? – деди.

– Во ажаб? Бўри инсон каби гапирмоқда! – ҳайратини яшира олмади чўпон.

– Мени одамдай гапирганимга ажабланяпсанми? Бундан ҳам муҳимроқ нарса бор. Ясрибда Муҳаммад исмли бир зот одамларга янги диндан таълим бермоқда, – деди бўри.

Шундан сўнг чўпон сурувини ҳайдаб Мадинага келди. Қўйларни бир пана жойда қолдириб, Пайғамбаримиз, соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келди ва бўлиб ўтган воқеани айтиб берди.

Расулуллоҳ, соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларни намозга чақиришни буюргач, чўпонга:

– Кўрганларингни буларга ҳам сўзлаб бер, – дедилар.

Чўпон воқеани сўзлаб берди. Шунда Сарвари олам соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар:

“Биродарингиз тўғри гапиряпти. Муҳаммаднинг ҳаёти измида бўлган Аллоҳга қасамки, жониворлар инсонлар билан гаплашмагунича, кишининг оёқ кийимидаги боғич ип тилга кириб, сўзламагунича ва кишининг сони, у кўчада ё сафарда бўлганида оиласининг уйда нималар қилганини хабар бермагунича (яъни, шундай замонлар келмай туриб) қиёмат қоим бўлмайди”.

Абу Ҳурайра, Абу Нуъайм, Анас ва Байҳақий ривоят қилишган.


“Қалбимизнинг нури” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Абу Абду Робб Макҳул Шомийдан .Жаннатни яхши кўрасизми, деб сўради. .Жаннатни ким яхши кўрмайди, деди Макҳул. Абу Абду Робб .Ундай бўлса, ўлимни яхши кўр, чунки давоми...

2527 08:00 / 26.11.2019
Ассалому алайкум, Шайх ҳазратлари Сизга бир неча саволлар билан мурожаат қилмоқчиманБиринчи саволим, қабристон ва қабрлар хусусида.Баъзи китобларда қабристон давоми...

4410 17:50 / 22.12.2018
Салама ибн алАкваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Урўзани қийналиб тутадиганлар зиммасида мискин таоми фидя бордир, ояти нозил бўлганида ким хоҳласа, оғзи давоми...

2763 15:00 / 11.05.2019
Атодан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг вафотидан сўнг у кишининг аёллари Фотима бинт Абдулмаликнинг ҳузурига кириб, .Эй Бинт Абдулмалик, менга давоми...

3079 08:08 / 06.07.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021