1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Макр-ҳийла

14:05 / 15.11.2018 6066 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бешинчи гуноҳи кабира

Аллоҳ таоло айтади:

«Ёмон макр-ҳийла эса фақат ўз эгаларини ўраб ҳалок қилур» (Фотир сураси, 43-оят).

Яъни, ёмон макр-ҳийланинг касофати макр қилган, уюштирган кимсаларнинг ўзига уради.

Аллоҳ таоло мунофиқлар ҳақида шундай дейди:

«Албатта мунофиқлар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар. Ҳолбуки, Аллоҳ уларни «алдаб» қўйгувчидир» (Нисо сураси, 142).

Воҳидий айтганларки, улар алдамоқчи бўлганлари учун ўзларига яраша муомала қилинади. Яъни, худди мўминларга берилгани сингари уларга ҳам нур берилади. Йўлга тушганларида эса нурлари ўчиб қолади-да, зулматда қолиб кетадилар.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дўзах аҳли беш тоифа», дедилар-да, улардан бирига «тонг отса ҳам, кеч кирса ҳам сени аҳли оиланг ва молу дунёинг борасида алдамоқчи бўладиган кимса», деб таъриф бердилар (Муслим ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдиларки: «Мўмин содда, улуғ бўлади, фожир эса маккор, хор бўлади» (Термизий, Абу Довуд ривояти).

Яъни, мўмин одам очиқкўнгил, содда бўлади. Бировга макр қилмайди. Балки ўзи ишонувчан, очиқкўнгил бўлгани сабабли алданиб қолиши мумкин. Фожир эса одамлар орасида фасод қўзғаб юрадиган алдоқчи бўлади.

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Алдоқчи, миннатчи ва бахил жаннатга кирмайди», дедилар».

Термизий ривоят қилган.


“Гуноҳи кабиралар” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шаҳватни назорат қилиш ва зинодан сақланишнинг муҳим чораларидан бири банда ўзининг атрофмуҳитини яхши томонга ўзгартирсин. Чунки, қаерда шаҳватларни жунбушга давоми...

834 15:10 / 16 февраль
Зулм бир неча турли бўлади. Ботил йўл билан мол топиш, етим молини ейиш, бандаларни ўлдириш, уриш, жароҳат етказиш, ҳақорат қилиш, лаънатлаш, туҳмат қилиш ва давоми...

7574 12:30 / 13.05.2019
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Либосларингизни пок тутинг, Муддассир сураси, 4.Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи давоми...

7313 11:30 / 18.12.2018
Аллоҳ таоло биз бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодатлигини ўта билувчи давоми...

3218 15:00 / 26.01.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021