1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрти

13:29 / 17.11.2018 3642 pdf Ўқиш режими + -

Куни кеча Тошкент шаҳрида ушбу мавзуга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрдаги 28-сессиясида қабул қилинган “Бағрикенглик тамойиллари декларацияси”га мувофиқ ташкил этилган тадбирда Ўзбекистонда турли миллат ва элатлар, диний конфессиялар вакиллари ўртасидаги аҳил-иноқлик, ҳамжиҳатликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, тинчлик-осойишталик, барқарорликни сақлаш йўлида олиб борилаётган оқилона ислоҳотлар, амалий чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Миллатлараро муносабатлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистондаги ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ҳамда Миллий маданий марказлар ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда экспертлар, мамлакатимиздаги дипломатик корпус, халқаро ташкилотлар вакиллари, диний конфессиялар, миллий маданий марказлар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Илмий-амалий семинарда мамлакатимизда истиқомат қилаётган 130 дан ортиқ миллат ва элат вакиллари, 140 га яқин миллий-маданий марказлар фаолияти, уларнинг ўз она тили, миллати тарихи, қадриятлари ва маданиятини ўрганиш борасида амалга ошираётган кенг кўламли ишлар тўғрисида келажак авлод эгалари – ёшларга маълумот берилди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2362 20:33 / 03.08.2019
Жорий йилнинг 2327 июль кунлари Татаристоннинг Қозон шаҳрида Россия Федерацияси мусулмонлари диний идораси томонидан ташкил қилинадиган халқаро Қуръон давоми...

1195 19:11 / 16.07.2024
2019 йилнинг 12 март куни ЎзбекистонБАА ҳукуматлараро комиссиясининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтди.Йиғилишда бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниев Ўзбекистон ҳукумати давоми...

1993 17:29 / 15.03.2019
Шу кунларда Туркиянинг Истанбул шаҳрида Бутунжаҳон ислом уламолари иттифоқининг навбатдаги бешинчи йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Бутунжаҳон ислом уламолари иттифоқи давоми...

2780 16:30 / 07.11.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021