1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Дунёда нимаики юксалса, уни пастлатиш Аллоҳнинг ҳаққидир

10:12 / 23.11.2018 2073 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَتْ نَاقَةُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ العَضْبَاءُ لاَ تُسْبَقُ، أَوْ لاَ تَكَادُ تُسْبَقُ، فَجَاءَ أَعْرابيٌّ عَلَى قَعُودٍ لَهُ، فَسَبَقَهَا، فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَى الْمُسْلِمِينَ حَتَّى عَرَفَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ: «حَقٌّ عَلَى اللهِ أَنْ لاَ يَرْتَفِعَ شَيْءٌ مِنَ الدُّنْيَا إِلاَّ وَضَعَهُ» رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

611/10. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Азбо деган ўзиб бўлмас [Ёки етиб бўлмайдиган] моя туялари бор эди. Бир аъробий дуркун туяда келиб, ундан ўзиб кетди. Бу эса мусулмонларга оғир ботди. Ниҳоят Набий  соллаллоҳу алайҳи васаллам буни билиб: «Дунёда нимаики юксалса, уни пастлатиш Аллоҳнинг ҳаққидир», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

Фойда: Аллоҳ таоло наздида дунёни ҳақирлиги ва дунё ишлари мукаммал бўлмасдан ноқис эканлиги.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Огоҳ бўлинг, албатта дунё лаънатлангандир ва ундаги нарсалар давоми...

3816 07:15 / 05.08.2018
. ,. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Албатта, умматим қиёмат куни таҳоратнинг асаридан пешоналари давоми...

1891 08:31 / 09.09.2019
. , . ,. . 57. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч кимнинг амали унга нажот бера олмайди,, дедилар. Бир давоми...

1844 08:12 / 17.08.2019
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон охирги ўн кунлик кирса, изорларини маҳкам боғлаб, кечани бедор ўтказар ва аҳлларини уйғотар эдилар,.Имом Бухорий ривояти.

3907 15:16 / 21.06.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021