1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасадга олов ҳақлидир

09:09 / 28.11.2018 3521 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Аҳмад ўзининг «Зуҳд» номли китобида Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилади:

«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан бошқа одамнинг еган таомини ўзини мажбурлаб қусиб ташлаганини билмайман. Унга бир таом келтирилган эди, ундан еди. Кейин Абу Бакрга:

«Буни Нуъмон розияллоҳу анҳу олиб келган эди», дейилди.

«Менга Ибн Нуъмоннинг коҳинликдан топганини егиздингизми!?» деди-да, ўзини мажбурлаб қусиб ташлади».

Абу Нуъайм «Ҳилятул авлиё»да Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:

«Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг бир қули бўларди. У ишлаб, бир нарсалар топиб келар эди. Бир кеча у таом олиб келди. У киши ундан бир луқма тановул қилди. Қул унга:

«Сенга нима бўлди? Ҳар кеча мендан сўрар эдинг. Бу кеча сўрамадинг?» деди.

«Бунга мени очлик мажбур қилди. Буни қаердан топдинг?» деб сўради Абу Бакр.

«Жоҳилият пайтида бир қавмнинг олдидан ўтиб, уларга дам солган эдим. Ўшанда улар менга бирор нарса беришни ваъда қилишган эди. Бугун уларнинг олдиларидан ўтиб кетаётсам, тўй бўлаётган экан. Ўша ваъда қилган нарсаларини беришди», деди қул. Абу Бакр:

«Мени ҳалок қилай дебсан-ку!» деди ва қўлини ҳалқумига тиқиб, қусишга урина бошлади. У нарса чиқмай, туриб олди. Унга:

«Бу нарса фақат сув билан чиқади», дейилди. У бир жомда сув опкелтирди-да, ундан ичиб, қусишга уринди. Охири у нарсани чиқариб ташлади. Шунда унга:

«Аллоҳ раҳмингни есин, бир луқмани деб шунчалик қиласанми?!» дейилди. У эса:

«Агар бу жоним билан қўшилиб чиқадиган бўлганида ҳам, албатта чиқарар эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳаромдан ўсган ҳар бир жасадга олов ҳақлидир», деганларини эшитганман. Ушбу луқмадан жасадимда бирор ўсиш бўлиб қолмасин, деб қўрқдим», деди».

Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу давлат бошлиғи бўлишларидан олдин тавозели эдилар. У киши Ислом давлати бошлиғи бўлганларидан кейин ҳам тавозели ҳолларича қолдилар.

...«Бир куни у Мадинанинг бозорларидан бирида пайдо бўлди. Елкасида бир қўйнинг териси бор эди. Қариндошлари бундан ташвишга тушиб:

«Муҳожир ва ансорийлар орасида бизни шарманда қилдинг-ку!» дейишди. У киши уларга:

«Нима, сизлар менинг жоҳилиятда ҳам жаббор подшоҳ бўлишимни ва Исломда ҳам жаббор бўлишимни ирода қилганмидинглар?! Йўқ! Аллоҳга қасамки, бу дунёда тавозе ва зуҳд қилмасдан туриб, Роббга тоат этиб бўлмас», деди».

“Зуҳд ва ҳаё” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Одамларга аралашиб, уларнинг озорларига сабр қилиб юрадиган мўмин одамларга аралашмасдан, уларнинг озорларига сабр давоми...

2419 13:00 / 24.02.2022
Яъло ибн Убайддан ривоят қилинади .Муҳаммад ибн Савқанинг олдига кирдик. У шундай деди .Сизларга бир гапни айтаман. Шояд, Аллоҳ сизларга у билан манфаат берса, давоми...

1865 07:10 / 28.05.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига Абу Товил Мамдуд деган киши келиб сўради Бир киши гуноҳнинг барча турини қилган. Ундан ҳеч нарса давоми...

3191 17:00 / 25.06.2022
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ёки Умму Мусайябнинг олдига кириб, .Сенга нима бўлди, эй Умму Соиб давоми...

2375 08:00 / 13.01.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021