1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Болажонларга мактуб (5)

05:00 / 15.02.2017 3453 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

БЕШИНЧИ САБОҚ

ПАЙҒАМБАРЛАР ТЎҒРИСИДА

Ассалому алайкум, жаннат боғининг райҳонлари бўлмиш жажжи ўғил -қизларим! Хўш, ўтган машғулотда берилган уй вазифасини бажариб келдингизми? Қани, Қуръони каримнинг «Фотиҳа» сурасини шошилмай ўқиб беринг-чи! Иэ, «Аузу биллаҳи» ва «Бисмиллоҳ» ни эсдан чиқариб қўйдингизми? Ҳа яшанг, Қуръони карим сураларини ўқишни доимо шундай бошланг!
Энди, болажонларим, бугун мен сизларга Аллоҳнинг пайғамбарлари ҳақида айтиб бераман. «Пайғамбар» деган сўзни кўп эшитгансиз, аммо ким эканлигини билмагансиз, тўғрими? "Пайғамбар" («расул», «набий» ҳам дейилади) нинг ўзбекча маъноси элчи, Аллоҳнинг буйруқларини одамларга етказувчи дегани. Мана, масалан боғчангизнинг мудири бор. Унинг нима гапи, топшириғи бўлса, тарбиячиларга айтади. Улар эса сизга етказишади. Ёки мактабингиз директори ҳамма гапини муаллим, устозларингизга айтади. Улар шу асосда сизга тарбия -таълим беришади. Худди шунга ўхшаб энг катта подшоҳимиз Аллоҳ таоло ўзининг амр-фармонларини, кўрсатмаларини ўз пайғамбарлари орқали одамларга етказган. Пайғамбарлар ҳаммани Аллоҳ таоло буюрганидай яшашга ўргатишган, ўзлари ҳам бу соҳада ҳаммага ибрат бўлишган.
Одамзод яратилгандан буён Аллоҳ таоло инсонлар орасидан минг-минглаб пайғамбарларни, яъни раҳбар йўлбошчи, устоларни тайинлаган. Шулардан 25 нафарининг тарихи Қуръони каримда батафсил келтирилган. Ҳали Қуръон ўқиш ва тушунишни ўрганиб олсангиз, уларнинг нима иш қилганини билиб оласиз. Ҳозирча уларнинг номларини эслаб қолинг: Одам, Идрис, Нуҳ, Ҳуд, Солиҳ, Иброҳим, Лут, Исмоил, Ишоқ, Мусо, Хорун, Довуд, Сулаймон, Илёс, Аляса, Юнус, Зулкифл, Закариё, Ёқуб, Юсуф, Айюб, Шуайб, Яҳё, Исо, Муҳаммад алайҳиссаломлардир.
Пайғамбарларнинг ҳаммалари билим ва ахлоқда ягона кишилар бўлишган. Гуноҳ ишларни қилишмаган. Ақлли, ҳусбёр, юксак фазилатли бўлишган. Одамларни ҳам шундай бўлишга чақиришган. Уларнинг энг охиргиси, энг улуғи жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломдирлар. Бошқа пайғамбарлар бир даврда, бирорта халққа ёки миллатга пайғамбар бўлса, Муҳаммад алайҳиссалом қиёматгача бутун дунёдаги ҳамма халқлар ва миллатиарга пайғамбардирлар. Келгуси машғулотимизда у киши ҳақларида бафуржа гаплашамиз, хўпми, болажонларим?!

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлариУшбу китобча болаларни ахлоқодобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Шунингдек, давоми...

6280 17:09 / 14.03.2017
Бир куни бир овчи қуш овлаш учун тўрини анҳор бўйига ўрнатиб кетди. Бир оздан сўнг бир қушлар галаси тўрдаги донни ейиш учун келиб тузоққа илинишди. Овчи тўрга давоми...

5369 05:00 / 16.02.2017
Ҳусайн тоға шаҳардан қишлоққа ҳурсанд бўлиб қайтаётган эди. Чунки у бозорга ўзи билан олиб борган ҳамма молларини сотиб улгурган эди. Бир булоқ бошида дам олмоқчи давоми...

5808 05:00 / 16.02.2017
Ҳар бир отаона фарзандларини уларни жонидан ортиқ кўради, шунинг учун уларга гўзал тарбия беришни истайди, чунки бахтсаодатли бўлишини орзу қилади. Аммо тарбия давоми...

6268 11:05 / 12.01.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021