1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Солиҳа аёл

12:20 / 07.12.2018 5577 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кеч киргач, Риёҳ аёлини синаш учун уйқуга кетди. Кечанинг чорак қисмини қиёмда ўтказган аёл: “Туринг, эй Риёҳ!” деб эрини тунги намозга уйғотди. Риёҳ “Ҳозир тураман”, деди, лекин турмади. Аёли кечанинг яна чорак қисмини таҳажжудда ўтказгач, “Туринг, эй Риёҳ!” деб уни намозга чақирди. Риёҳ “Мана, ҳозир, туряпман” деб, яна ўзини ёстиққа урди. Аёл индамайгина яна таҳажжудга киришди. Туннинг яна чорак қисми ўтгач, “Туринг, эй Риёҳ!” деди. Эри “Хўп, ҳозир” деса ҳам, иссиқ жойидан қўзғалмади. Шунда солиҳа аёл афсус билан: “Тун ҳам охирлаб қолди. Муҳсинлар сафда, хизматга шай, сиз бўлса уйқудасиз! Эй воҳ, шўрим қурсин! Эй Риёҳ! Қайси қуриб кетгурнинг гапига учиб, тузоғингизга илиндим-а!” дея, кечанинг қолган қисмини ҳам намоз ўқиб, бедор ўтказди.

Риёҳ айтади: “Бир куни дунё ишларидан бир ишга ачиниб, ғамга ботиб ўтирган эдим. Аёлим ёнимга келиб, “Қараб турсам, дунёнинг ўткинчи ишига жуда қайғуда экансиз. Шумайт сизни менга бошқача таърифлаганди. Мен соддалик қилиб, унинг гапига лаққа тушиб ўтирибман-а!” деди-да, рўмолининг попугига ишора қилиб, “Дунё мен учун мана шундан ҳам арзимас нарса!” деди.

Сайёр айтади: “Риёҳ менга шундай ҳикоя қилиб берди: “Менга бир аёл ҳақида айтишди. Насибамиз қўшилиб, турмуш қурдик. Хуфтон ўқиб бўлингач, у атир-упаларини суртиб, безаниб, чиройли кийимларини кийиб, ёнимга келиб, “Хожам, менда ҳожатингиз борми?” дер эди. “Ҳа” десам, ёнимда қолар, “Йўқ” десам, безакли кийимларини ечиб, тонг отгунча намоз ўқиб чиқарди. Аллоҳга қасамки, (ибодатда) у мендан ўзиб кетди”.

Аллоҳ Риёҳни ҳам, унинг обида, солиҳа аёлини ҳам раҳматига олсин.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло инсонларга беҳисоб неъматларни берган, уларнинг ҳаммаси ҳам бирбиридан қадрли ва фазилатлидир. Мана шу неъматларнинг ичида доимо ўзимиз билан бирга давоми...

2340 08:40 / 18.07.2019
Бир имом жума мавъизасида жамоатга шундай деди Азизлар, мана анчадан бери ёмғир ёғмай, экинларимиз қуриш арафасига келиб қолди. Шунинг учун кейинги жумага давоми...

4081 15:00 / 23.06.2020
Абу Айёш Қаттон айтади .Басрада Мунийба исмли ибодатли аёл яшарди. Унинг ўзидан ҳам ибодатлироқ қизи бор эди. Ҳасан Басрий ўша қизни кўриб, ёш бўла туриб ибодатга давоми...

3777 07:00 / 04.02.2019
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар .Ким оила аҳлига Ашуро кунида озиқовқат, кийимкечак ва давоми...

2327 11:56 / 27.07.2023
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021