1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Яхшилик жаннатга бошлайди

17:00 / 09.12.2018 3432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир жамиятнинг мустаҳкамлиги ва унинг аъзолари орасида ўзаро ишонч ҳукм суриши учун садоқат зарурдир. Шунинг учун ҳам садоқат жамият тузилишидаги асосий қадриятлардан бўлиб, халқларнинг тараққиёти, рамзи ҳамдир. Қаерда мана шу сифат йўқолса, ўрнига ишончсизлик келади ва ўзаро ёрдам йўқолади. Садоқат жамият учун зарур нарса бўлгани учун оила ва тарбия муассасаларида катта аҳамиятга молик нарса бўлиши керак. Чунки у барча яхшиликларнинг боши ҳисобланади. У орқали кишилар ўртасида ишонч ришталари мустаҳкамланади, ўзаро ҳурмат-эътибор ҳукм суради. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло мусулмонларни бу сифат билан сифатланишга чақирган:

ﭲ ﭳ ﭴ ﭵ ﭶ ﭷ ﭸ ﭹ ﭺ

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар ва содиқлар ила бирга бўлинглар!» (Тавба сураси, 119-оят).

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

«Сизлар ростгўйликни лозим тутинглар. Чунки ростгўйлик яхшиликка бошлайди. Яхшилик эса жаннатга бошлайди. Киши рост гапираверса ва ростгўйликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «сиддиқлардан» деб ёзилади. Сизлар ёлғондан ҳазир бўлинглар, чунки ёлғон фужурга бошлайди. Фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса ва ёлғончиликни исташда бардавом бўлаверса, Аллоҳнинг ҳузурида «каззоблардан» деб ёзилади».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Ушбу ҳадисда садоқат ёлғончиликнинг тескариси, яъни ростгўйлик маъносида келган.

Садоқатнинг турларидан бири омонатдир. Омонат эса инсондаги энг олий сифатлардан ҳисобланиб, ҳар бир жамият унга муҳтождир. Омонатли бўлиш кўп яхшиликлар келтиради. Шунинг учун ҳам Ислом уни мусулмонларнинг сифатидан деб эътиборга олади. Аллоҳ мусулмонларни мадҳ қилиб шундай дейди:

ﭾ ﭿ ﮀ ﮁ ﮂ ﮃ

«Улар омонатларига ва аҳдларига риоя қилувчилардир» (Муъминун сураси, 8-оят). 

Садоқатнинг турларидан яна бири ваъдага вафоли бўилшдир. Бу сифат ҳам керакли сифатлардан бўлиб, ҳаётда катта обрў ва муваффақиятга сабаб бўлади. Ҳозирги кунда маданиятли халқларнинг барчаси иложи борича ушбу сифатга эга бўлишга уринадилар. Аллоҳ мусулмонларни ваъдага вафо қилишга чақириб, Ўз пайғамбарларидан бири Исмоил алайҳиссалом шундай сифатга эга бўлганлигини эслатиб шундай марҳамат қилади:

ﭡ ﭢ ﭣ ﭤﭥ ﭦ ﭧ ﭨ ﭩ ﭪ ﭫ ﭬ ﭭ

«Ва Китобда Исмоилни эсла. Албатта, у ваъдасига содиқ эди ҳамда расул ва набий бўлган эди» (Марям сураси, 54-оят).


“Иймон” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Агар Аллоҳ сенга неъматларини бериб турганидан сўнг тўхтатиб қўйса,тоат қилиб юриб сўнгра тоатдан узилиб қолсанг, садақа ва эҳсонлар қилиб юриб сўнгра тўхтаб давоми...

4045 20:00 / 24.02.2021
. ,. . ,. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Жаҳжоҳ деган одам подшоҳ бўлмагунича кечакундуз давоми...

3405 10:45 / 13.09.2024
Вақтдаги барака.Аллоҳ дўстларининг вақтлари баракали бўлади,, деган гап жуда машҳур бўлиб, мушоҳад, яъни кўз билан ҳам кўрилгандир. Улар қисқа вақт ичида жуда давоми...

3121 11:00 / 04.03.2023
. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ алайҳиссалом бизга Ҳинднинг ғазотини ваъда қилганлар. Агар ўшангача етиб борсам, давоми...

2592 13:22 / 17.07.2024