1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?

07:00 / 15.12.2018 4088 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саъиддан ривоят қилинади: “Абдуллоҳ ибн Марзуқ Маҳдий билан тўкин-сочинликда эди. Бир куни ўйин-кулги қилиб, хамр ичиб, пешин, аср, ва шом намозларини ўқимади. Жорияси ҳар намозни эслатиб турса ҳам қулоқ солмади. Ниҳоят, хуфтон вақти бўлганда жория бир чўғ олиб келиб, унинг оёғига ташлади. Абдуллоҳ додлаб юборди-ю, ғазабга тўлиб: “Бу нима қилганинг?” деб бақирди. Жория: “Бу дунё оловининг атиги бир чўғи-ку! Дўзах олови бўлса нима қилардингиз?” деди. Бу гап Абдуллоҳга чўғдан ҳам қаттиқ таъсир қилди. У узоқ-узоқ йиғлаб, сўнг намозга турди.

Абдуллоҳ жорияси айтган гапни узоқ тафаккур қилиб юрди. Ўйлаб-ўйлаб, охири мол-мулкидан воз кечсагина гуноҳларидан фориғ бўлиб, нажот топишини тушуниб етди. Жорияларини озод қилди, тижоратини тўхтатди, қолган мол-давлатини садақа қилиб юборди. Кўкат сотиб кун кўрадиган бўлди. У билан ўша насиҳатгўй жориясигина қолди. Жория Суфён ибн Уяйна билан Фузайл ибн Иёзни чақириб келди. Улар келганда Абдуллоҳ бошини биргина ғишт устига қўйиб ётган эди. Суфён ибн Уяйна: “Инсон бир нарсани Аллоҳ учун тарк қилса, Аллоҳ унинг ўрнига ниманидир бериши аниқ. Аллоҳ учун шунча мол-мулкингдан кечибсан, эвазига Аллоҳ сенга нима берди?” деб сўради. Абдуллоҳ: “Шу ҳолимга рози бўлиш неъматини берди”, деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
.Ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақш кабидир.Илм олиш учун энг афзал давр бу инсоннинг ёшлик чоғидир. Чунки ёшликда боланинг хотираси кучли бўлади. Бу давоми...

7294 12:00 / 05.04.2019
Дунёнинг ҳолати лаззатларга тўлган, қийинчиликлари кўп, маюс қиёфали, бўлиб, сен унда машаққат узра яшайсан. Ота ёки хотин ёки дўст ёки аслзодалик ёки маскан ёки давоми...

2653 11:05 / 19.08.2020
Ҳазрати Алининг набираси Али ибн Ҳусайн Зайнулобидин одамлар таниб қолмаслиги учун тунда қиёфасини ўзгартириб, амакиваччасининг уйига келиб, сақада қилиб кетар давоми...

3323 10:10 / 03.11.2018
Дардни берадиган ҳам Унинг Ўзи, унга оғриқ берадиган ҳам Ўзи.Оғриқ ҳиссини туйдирадиган Унинг Ўзи, дард ва оғриқларга куч ва сабр берадиган ҳам Ўзи.Оғриқларга давоми...

2467 14:03 / 29.03.2022
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021