1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аллоҳнинг қадарига розиман

07:00 / 20.12.2018 3340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зиёд ибн Ҳасандан ривоят қилинади: «Мен Умар ибн Абдулазиз раҳимаҳуллоҳ ўғли Абдулмаликни кўмаётганини кўрганман. Умар ўғлининг устига тупроқ тортди. Одамлар унинг қабрини ер билан текис қилиб, устига иккита зайтун шохини суқиб қўйишди. Уларнинг бири бош тарафида, бири оёқ тарафида эди. Кейин ўғлининг қабри олдида қиблага қараб турди. Одамлар уни ўраб олишган эди. «Ўғлим, Аллоҳга қасамки, сен отангга яхшилик қилар эдинг. Аллоҳ сенга раҳм қилсин, гуноҳларингни кечирсин. Амалларинг учун энг яхши мукофот берсин. Аллоҳ сенга яхшилик билан раҳм қилсин. Аллоҳнинг қазосига рози бўлдик, ишига таслим бўлдик. Оламларнинг Парвардигори Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», деди-да, жўнаб кетди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Ақоид илмининг машҳур намояндаларидан бўлган улуғ ватандошимиз Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи ўзининг .Ақоиди Насафия, номли китобининг муқаддимасида давоми...

2172 13:00 / 23.06.2019
Қоп йиртиқ бўлса ҳам, ичида ширин олмалар бор. Баъзи одамлар эски, ямоқли кийимда бўлсалар ҳам, ичларида олтиндек қалб бўлади. Шунинг учун инсонларга, уларнинг давоми...

3555 11:00 / 23.05.2022
СаволБир биродаримиз анча йиллар олдин бир қиз билан яхши кўришиб, .Мен сенга уйланаман. Уйланмасам, эмган сутим ҳаром бўлсин,, деб қасам ичган экан.Тақдир давоми...

3351 21:04 / 13.11.2018
Зикр ва зокирлар деганда кўпчиликнинг онгига маълум бир шахслар, бошқача кийиниб олган ва ўзларига хос устозлардан ўрганган зикрларни қилаётганлар хаёлга давоми...

16633 12:10 / 07.05.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021