1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Оқила қиз

08:00 / 23.12.2018 4645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асмо бинт Абу Бакр розияллоҳу анҳумо айтади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Маккадан Мадинага жўнаб кетаётганларида отам Абу Бакр Сиддиқ бор пулини ўзи билан олиб кетди. Пуллар беш ёки олти минг динор эди. Шунда кўзи ожиз бўлиб қолган бобом Абу Қуҳафа олдимга келиб, “Отанг ўзи ҳам кетиб, пулларини ҳам олиб кетиб, сизларни қийнаб қўйди-я,” деди. Мен: “Йўқ, ундай эмас. Отам бизга анча нарса қолдириб кетди”, дедим ва майда тошларни йиғиб, уларни уйнинг деворидаги тешикка қўйдим-да, устини кийимим билан ёпдим. Кейин бобомнинг қўлидан ушлаб, тош устига ёпилган кийим устига қўйдим-да, “Бизга қолдириб кетганлари мана шу!” дедим. Бобом: “Ҳа, буларни қолдириб кетган бўлса, унда яхши”, деди.

“Солиҳлар гулшани” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Ибн Самъоний айтади .Бир кампир Найсабур масжидини қураётган раис Абу Али Маниъийнинг ҳузурига ярим динор турадиган кийим кўтариб келди. .Масжид қураётганингни давоми...

5238 08:00 / 05.06.2020
Аллоҳнинг Ўзига ҳамдлар бўлсинОртларидан набий йўқ зотга салавотлар бўлсинИслом Фиқҳи Академияси Маккаи Мукаррамада, Робитанинг биносида, ҳижрий 1419 сана, давоми...

2626 13:05 / 21.11.2019
Бир куни бир аъробий буюк имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга иқтидо қилиб намоз ўқиётган эди. Улуғ имом бомдод намозида қироат қила туриб, хатога йўл қўйдилар. Яъни у давоми...

3125 17:10 / 26.05.2019
Рамазон чин мусулмон бўлиш ойидир. Бу ойда рўза ҳар биримизнинг қалбимизга, нафсимизга кўзгу тутиб, унинг асл қиёфасини ошкор этади. Шу аснода кўплаб ножоиз давоми...

2631 12:00 / 23.04.2021
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021