1447 йил 18 зулқаъда | 2026 йил 05 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

ЖАЖЖИ МУСУЛМОН

05:00 / 16.02.2017 4433 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(болалар учун кичик барнома) 



Мен кимман?

Менинг Роббим Аллоҳдир,

Бунга қалбим гувоҳдир.

Пайғамбарим Муҳаммад,

Умматиман тоабад.

Китобимдир Қуръоним,

Унга фидодир жоним!

«Кимсан?» десангиз қай он,

Айтаман: «Мен мусулмон!»


Дин

Билсанг, дин, эй мусулмон,

Иймон, ислом ва эҳсон. 


Иймон

Иймон рукни олтидир,

Айтай сизга бирмабир:

Аввал келтирмоқ иймон

Ҳақ Аллоҳга бегумон.

Сўнгра малакларига,

Кейин китобларига.

Сўнгра иймон келтирмоқ,

Расулларга, эй ўртоқ!

Охиратга ишонч ҳам,

Ишонч дилга қувонч ҳам.

Қадар яхшиёмони,

Аллоҳдан билмоқ они.


Ислом

Ислом рукни нечтадир?

Сизга айтсам, бештадир:

Иймону, намоз, закот,

Рўза ва ҳаж, тутгин ёд.


Эҳсон

«Эҳсон не?» деб сўрсалар,

Айтай, синаб кўрсалар:

Аллоҳга тоат қилмоқ,

Кўриб тургандек ҳар чоқ.

Кўрмас эсанг сени Уни,

У кўриб тургай сени.


Аллоҳ таоло

Аллоҳ бордир ва бирдир,

Ишонмаган кофирдир.

У яратган одамни,

Каттакичик оламни.

Бизни йўқдан бор қилмиш,

Кўплаб неъматлар бермиш.

У Раҳимдир, ҳам Раҳмон,

Бизни севар меҳрибон.

У яратмиш неки бор,

Бизга қилмиш хизматкор.

Биз бандамиз У Зотга,

Шунга келдик ҳаётга.

Кимки бунга ишонмас,

У ҳеч яхши инсонмас!


Қуръон Карим

Қуръон Аллоҳнинг сўзи,

Қалбимиз ризқу рўзи.

Бизга ҳаёт дастури,

Аллоҳнинг сўнмас нури.

Уни ўқиб, тинглармиз,

Севиб амал қилармиз.


Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам

Аллоҳ элчиси Аҳмад,

Яъни Ҳазрат Муҳаммад.

Бизга пайғамбардир у,

Меҳрибон раҳбардир у.

Суннати қонун бизга,

Ибратдир ўғилқизга.

Бизлар унинг уммати,

Орзумиз шафоати.


Жаннат ва дўзах

Бу дунё ўтгинчидир,

Одамнинг юпанчидир.

Ўлимдан сўнг ҳаёт бор,

Унда дўзах, жаннат бор.

Дўзах жуда ёмон жой,

Кирганнинг ҳолига вой!

У даҳшатли бир олов,

Ёнар тинмайин лов-лов.

Жаннат бир улкан боғдир,

Кирганнинг вақти чоқдир.

Ундадир барча неъмат,

Абадий бахтсаодат.

Унга кирган бахтиёр,

Ундан қолган бўлгай хор!


Мен ИНСОНман

Мен инсонман, одамман,

Одам авлодиданман.

Инсон бўлиб яшайман,

Яхши ишдан тинмайман.

Мақсадим жаннат топмоқ,

Роббим Аллоҳни кўрмоқ.

Мен содиқ мусулмонман,

Чун ҳазрати инсонман. 



Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

05.11.2013/01.01.1435. Тошкент.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
ЎН БЕШИНЧИ САБОҚХУШ ХУЛҚҚА НЕ ЕТСИНАссалому алайкум, жажжи набираларим, қанду асалларимПайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом қандай одам эдилар Жудаям яхши давоми...

3769 05:00 / 15.02.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 14қисмҲАЛОЛ, ПОК БЎЛИНГ Ассалому алайкум, кўзимнинг нури, қалбимнинг сурури бўлган азиз болакайларим Бугунги дарсимиз ҳалол, пок давоми...

6100 05:00 / 16.02.2017
Маҳмуд ва Фотима отаонасини Қуръони каримдан ҳар куни ўқийдиган вазифаларини ўқиб бўлгунларича кутиб ўтиришди.Маҳмуд Яхшилик ва баракот бўлган дарсимизга хуш давоми...

4854 10:06 / 27.11.2017
Яхши кийинган бир бегона юртлик киши бир шаҳардаги ресторанлардан бирига кириб хизматчига деди Яхшилаб қовурилган бир бўлак гўшт билан бир ликобчада салат давоми...

6725 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021