1447 йил 19 зулқаъда | 2026 йил 06 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Яхудийлар ҳақида

08:23 / 02.01.2019 40776 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Биз мусулмонлар яхудийларнинг хам, насронийларнинг хам муқаддас китобларига ва Пайғамбарларига иймон келтирамиз, лекин улар Пайғамбаримизни хам, Қуръони каримни хам тан олмай ёлғонга чиқарадилар. Масихийларнинг ақийдасича Исо алайҳиссалом Худо ёки Худонинг ўғли дейишади ва бандаларининг гунохларини кечириш учун ёлғиз ўғлини қонини тўкди ва қурбон қилди, 3 кундан сўнг қайта тирилди ва яна қиёматда қайтиб келади деб ишонишади(наузубиллах). Яхудийлар, Таврот эгаларичи? Уларнинг насронийларга муносабатичи, Исо алайҳиссаломни ким деб тан олишади ва улар кимга ибодат қилишади?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Бақара” сурасида марҳамат қилади: 

 وَقَالَتِ الْيَهُودُ لَيْسَتِ النَّصَارَى عَلَىَ شَيْءٍ وَقَالَتِ النَّصَارَى لَيْسَتِ الْيَهُودُ عَلَى شَيْءٍ وَهُمْ يَتْلُونَ الْكِتَابَ كَذَلِكَ قَالَ الَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ مِثْلَ قَوْلِهِمْ فَاللّهُ يَحْكُمُ بَيْنَهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فِيمَا كَانُواْ فِيهِ يَخْتَلِفُونَ۝ 

113. Яҳудийлар: «Насоролар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар. Насоролар ҳам: «Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар. Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар. Худди шу каби, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар. Бас, улар ихтилоф қилиб юрган нарса ҳақида қиёмат куни ораларида Аллоҳ ҳукм қиладир.
Кофирлар мусулмонларга нисбатан қилган турли-туман даъволаридан ташқари, ўзаро бир-бирларига нисбатан ҳам даъволар қилар эдилар. Жумладан, оятда келганидек,
«Яҳудийлар: «Насоролар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар».
Яъни яҳудийлар: «Насронийлар ҳеч нарсага арзимайдилар, улар эътиқод қўйиб амал қилаётган нарсалари ҳеч нарса эмас», – деб уларни камситишса, ўз навбатида
«Насоролар ҳам: «Яҳудийлар ҳеч нарсада эмаслар», – дедилар».
Яъни насронийлар ҳам яҳудийларга нисбатан худди шундай муносабатда бўлар эдилар.
«Ваҳоланки, улар китоб тиловат қилурлар».
Уларнинг ҳар иккиси ҳам аҳли китоб саналадилар: яҳудийлар Тавротни, насронийлар Инжилни ўқийдилар.
Самовий китоб эгаси бўлмаган халқлар тўғрисида оятда:
«Худди шу каби, билмайдиган кимсалар ҳам уларнинг гапига ўхшаш гап айтган эдилар», – дейилмоқда.
Яъни, уларни илоҳий таълимотларни «билмайдиган кимсалар» деб аталяпти. Аммо улар ҳам яҳудий ва насронийларнинг гапларига ўхшаш гапларни айтадилар, яъни, мушриклар яҳудийлар ва насоролар ҳақида, булар, иккаласи ҳам ҳеч нарсага арзимайди, дейдилар. Албатта, иш уларнинг гапига қараб бўлмайди.
«Бас, улар ихтилоф қилиб юрган нарса ҳақида қиёмат куни ораларида Аллоҳ ҳукм қиладир».
Улар тортишган масаланинг ҳақиқий ҳукмини қиёмат куни Аллоҳ таолонинг Ўзи чиқаради.
Фақат унутмаслик керакки, кофирлар ким бўлишларидан қатъи назар, бир-бирлари билан қанчалик тортишмасинлар, мусулмонларга қарши курашда бир бўлиб оладилар.
Келаси оятда кофирларнинг яна бир кирдикорлари фош этилади. Шу билан уларга эргашиш мумкин эмаслиги яна бир бор тасдиқланади: 

 وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَاجِدَ اللّهِ أَن يُذْكَرَ فِيهَا اسْمُهُ وَسَعَى فِي خَرَابِهَا أُوْلَئِكَ مَا كَانَ لَهُمْ أَن يَدْخُلُوهَا إِلاَّ خَآئِفِينَ لهُمْ فِي الدُّنْيَا خِزْيٌ وَلَهُمْ فِي الآخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٌ۝ 

114. Аллоҳнинг масжидларида Унинг исми зикр қилинишини ман этган ва уларни хароб қилишга саъй­ҳаракат қилган кимсадан кўра золимроқ ким бор? Ана ўшалар уларга фақат қўрққан ҳолларидагина киришлари керак эди! Уларга дунёда шармандалик бордир ва уларга охиратда улкан азоб бордир. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум Жовобларингизни мунтазам ўқиб тураман. 4511саволга жавобда, Абдуллоҳ Ибн Ханзала фаришталар ғусл қилдирган зот дейилган экан. Шу тўғрисида қайси давоми...

2870 09:39 / 22.03.2019
Ассалому алайкум Устозлар, ёшим 20да оилада 4 кишимиз. Укам ва мен 5 вақт намоз ўқиймиз. Отам кунора ароқ ичиб туради ва ичган пайт отамга худди қарши норозидек давоми...

3069 21:41 / 16.06.2020
Ассалому алайкум Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Агар инсон Аллоҳ Сенинг розилигинг учун малум бир гунох ишни тўхтатдим қайтиб қилмайман деб яна ўша ишни қилиб давоми...

2667 07:57 / 20.10.2018
Мен яқинда намоз ўқишни бошладим. Лекин тирноқларимга лак суртиб юраман, хизмат вазифам шуни тақозо қилади. Айтишларича, лак таҳоратга тўсқинлик қилар экан, шу давоми...

4622 18:37 / 24.04.2016
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021