1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Аллоҳнинг молидан менга ҳам буюр

08:35 / 28.12.2018 2225 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنْتُ أَمْشِي مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ وَعَلَيهِ بُرْدٌ نَجْرَانيٌّ غَلِيظُ الحَاشِيَةِ، فَأَدْرَكَهُ أَعْرَابيٌّ، فَجَبَذَهُ بِرِدَائِهِ جَبْذَةً شَديدَةً، فَنَظَرْتُ إِلَى صَفْحَةِ عَاتِقِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَقَدْ أَثَّرَتْ بِهَا حَاشِيَةُ الرِّدَاءِ مِنْ شِدَّةِ جَبَذَتِهِ، ثُمَّ قَالَ: يَا مُحَمَّدُ، مُرْ لِي مِنْ مَالِ اللهِ الَّذِي عِنْدَكَ، فَالْتَفَتَ إِلَيْهِ، فَضَحِكَ، ثُمَّ أَمَرَ لَهُ بِعَطَاءٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

645/3. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга кетаётган эдим. У зотнинг устиларида жияги йўғон нажроний бурда бор эди. Бир аъробий у зотга етиб олиб, ридоларидан қаттиқ тортди, қаттиқ тортганидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гарданларига бурданинг жиягининг изи тушиб қолганини кўрдим. Кейин у: «Эй Муҳаммад! Ҳузурингдаги Аллоҳнинг молидан менга ҳам буюр», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қайрилиб қарадилар‑да, кейин кулиб қўйдилар. Сўнгра унга ато буюрдилар».

Муттафақун алайҳ.

Манба
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким қўрқса, кечанинг аввалида йўлга тушади. Ким кечанинг аввалида йўлга давоми...

3886 09:25 / 05.05.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кирган кунлари ундаги ҳамма нарса ёришиб кетди. Вафот этган давоми...

4576 13:37 / 05.10.2023
. , . ,. .6098. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳ бирор набий юборган бўлса, у албатта қўй боққан,, давоми...

2050 10:11 / 21.11.2018
. ,. .6343. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, Аллоҳ мулойимдир. Ва мулойимликни яхши кўради. Ҳамда давоми...

2488 10:17 / 16.12.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021