1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Уйга кираётганда ўқиладиган дуо

08:31 / 04.01.2019 21118 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Киши уйига кираётганида:

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَ الْمَوْلِجِ وَخَيْرَ الْمَخْرَجِ بِاسْمِ اللهِ وَلَجْنَا وَبِاسْمِ اللهِ خَرَجْنَا وَعَلَى اللهِ رَبِّنَا تَوَكَّلْنَا

«Аллоҳумма инний ас`алука хойрал мавлажи ва хойрал махражи, бисмиллаҳи валажна ва бисмиллаҳи хорожна ва ъалаллоҳи роббина таваккална» (Эй Раббим, Сендан киришнинг ҳам, чиқишнинг ҳам яхшисини сўрайман. Аллоҳнинг исми билан кирдик. Аллоҳнинг исми билан чиқдик. Раббимиз Аллоҳга таваккал қилдик), деб айтиб, сўнгра аҳлига салом берсин», дедилар.

Абу Довуд ривояти.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан 

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Ҳумайд Аъраж роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади.Ким Қуръон ўқиб, сўнгра дуо қилса, унинг дуосига тўрт минг фаришта омин, деб туради,.Дорамий ривоятлари.

3269 18:22 / 09.08.2023
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг .Аллоҳумма давоми...

6396 07:47 / 24.12.2018
.Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тўшакларига ётаётганларида . . .Аллоҳумма инний аъузу биважҳикал давоми...

4624 10:00 / 26.12.2020
. Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҲамийдумМажийд. Аллоҳумма давоми...

8841 12:37 / 28.08.2024
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021