1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Беморликка учраган киши сабрсизлик қилмайди

12:27 / 08.01.2019 4882 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَ: دَخَلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى أُمِّ السَّائِبِ فَقَالَ: مَا لَكِ يَا أُمَّ السَّائِبِ تُزَفْزِفِينَ؟ قَالَتْ: الْحُمَّى، لَا بَارَكَ اللهُ فِيهَا، فَقَالَ: لَا تَسُبِّي الْحُمَّى، فَإِنَّهَا تُذْهِبُ خَطَايَا بَنِي آدَمَ كَمَا يُذْهِبُ الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Соибнинг ҳузурига кирдилар ва:

«Эй Умму Соиб, сенга нима бўлди, қалтираяпсан?» дедилар.

«Иситма! Аллоҳ уни баракасиз қилсин!» деди у.

«Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», дедилар у зот».

Муслим ривоят қилган.

Мўмин-мусулмон одам ўзига етган беморликни сўкмаслиги керак. Умму Соиб розияллоҳу анҳо ўзига етган иситма касалининг шиддатига чидай олмай, уни сўкишга тушганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дарҳол:

«Иситмани сўкма. У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», деганларидан шу маълум бўлади.

Шу ерда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муомалаларига алоҳида эътибор бермоғимиз лозим. У зот Умму Соиб розияллоҳу анҳога «Иситмани сўкма», дейиш билан кифояланмай, балки хасталикнинг ҳикматини ҳам баён қилмоқдалар.

«У одам боласининг хатоларини худди босқон темирнинг чиқиндисини кетказгандек кетказур», демоқдалар.

Мусулмон инсон ўз гуноҳларини кетказадиган нарсани ҳам сўкиши мумкинми? Аксинча, бундай нарсага шукр қилмоғи керак бўлади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Бир киши жуда кўп таом ер эди. У мусулмон бўлди ва оз таом ейдиган бўлиб қолди. Бу Набий давоми...

1095 11:23 / 19.09.2025
. ,. Абул Ҳайсамдан ривоят қилинади .Уқба ибн Омирнинг олдига бир қавм келиб .Бизнинг қўшниларимиз ичишади, у қилишади, бу қилишади, шуни давоми...

5446 11:35 / 03.01.2019
. . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Икки кишининг таоми уч кишига кифоя. Уч кишининг таоми давоми...

789 21:29 / 01 февраль
.Суннат, сўзи араб тилида .тариқат,, яъни .маънавий йўл, деган маънони англатади. .Фалончининг суннати, дегани .унинг ҳаётий йўли, демакдир. Шундан келиб чиқиб, давоми...

41593 10:48 / 11.09.2018
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021