1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Қадардан шикоят қилманг

07:00 / 12.01.2019 3875 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилади ва уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантиради. Кимки Алллоҳга таваккул қилса, (Аллоҳнинг) Ўзи унга кифоя қилади. Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етувчидир. Аллоҳ барча нарса учун миқдор (меъёр ва муддатни тайин) қилиб қўйгандир» (Талоқ сураси, 2–3-оятлар).

Ушбу оятнинг нозил бўлишига қуйидаги воқеа сабаб бўлган:

«Авф ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ўғли бир жангда душман қўлига асирга тушиб қолади. Шўрлик ота қаттиқ изтиробга тушиб, мўминларга меҳрибон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди. «Душманлар ўғлимизни асир олди. Онаси жуда хавотирди. Нимага буюрасиз?», деб сўради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унга сабр тилаб, «Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айтинглар», дедилар. Ота-она тинмай ушбу калимани айта бошлашди. Аллоҳ таоло ушбу қийинчиликдан кейин уларга енгиллик ато этди. Душман Авф ибн Моликнинг ўғлидан ғафлатда қолди.

Бир неча кундан сўнг ўғил отасининг олдига тўрт минг қўйни ҳайдаб келди. Авф ибн Моликнинг қувончи ичига сиғмай, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб келиб, хушхабарни етказди. Кетаётиб эса, «Ўғлим олиб келган нарсадан есам, менга ҳалол бўладими?», деб сўради. соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», деб жавоб бердилар.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Шариатда .таварруқ савдоси, деган молиявий муомаланинг ҳукми ҳам баён қилинган. Бу каби савдони бизда .реализацияга мол олиш, дейишга одатланилган. Ушбу савдо икки давоми...

2784 12:30 / 31.07.2019
Абдулмажид ибн Абдулазиз ибн Абу Рувод отасидан ривоят қилади .Нофеъ розияллоҳу анҳу ўлими яқинлашганини сезиб, йиғлай бошлади. Нима учун йиғлаётганини сўрашган давоми...

3970 08:00 / 07.02.2020
Ҳаммам ибн Яҳё айтади .Омир ибн Абдуллоҳ хасталаниб қолгач, қаттиқ йиғлади. Бу касаллик уни олиб кетиши аниқ эди. Ёнида ўтирганлар у зотга .Эй Абу Абдуллоҳ, нимага давоми...

3382 08:02 / 03.02.2020
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу 18 ёшларида энг буюк армияга қарши уришиш учун ичида Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳулар катта саҳобалар бор бўлган армияни давоми...

3744 15:09 / 11.01.2020
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021