1447 йил 17 зулқаъда | 2026 йил 04 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Дорул бақога рихлат

12:45 / 13.01.2019 4847 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн саккиз ёшларида ажраб қолган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо у зотдан кейин яна қарийб ярим аср умр кўрдилар. У киши бу муборак умрлари давомида бутун Ислом оламининг диққат марказида мўминларнинг оналари бўлиб ҳаёт кечирдилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо доимий равишда илм, фатво, тақво, зуҳд, тарбия, одоб, шеър ва бошқа фазилатлар маркази бўлиб турдилар.

Ҳижрий эллик саккизинчи сананинг Рамазон ойида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бемор бўлдилар. Бу улуғ зот беморлик чоғларида ўзларини Бақийъ қабристонига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа азвожи мутоҳҳаралари дафн қилинган жойга дафн қилишларини васият қилдилар.

Рамазондан ўн саккиз кун ўтганда, душанбадан сешанбага ўтар кечаси Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дорул фанодан дорул бақога риҳлат қилдилар.

У киши ўша кечаси витр намозидан кейин дафн қилиндилар. Жанозага жуда кўп одам келди. Мадинаи Мунавварада ўша кечадаги каби кўп одам йиғилмаган эди.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг жанозаларини буюк саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўқидилар. У кишининг қабрларига маҳрамларидан Абдуллоҳ ибн Зубайр, Урва ибн Зубайр, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдурроҳман ибн Абу Бакр, Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Абу Бакр ва бошқалар тушдилар. Ўша пайтда Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ёшлари олтмиш олтида эди.

Аллоҳ таоло Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан рози бўлсин!

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳнинг раҳмати Ҳожар ўғилларининг олдига югуриб келдилар. Шу лаҳзада Аллоҳ онанинг ғамини еб Ўзининг раҳматидан насиб этди. Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломни давоми...

5928 15:00 / 09.12.2020
Гўзал ва чиройли Ҳожар муборак Миср ерида бундан 4000 йил аввал дунёга келган эдилар. Фақир бир оилада униб ўсдилар. Гўзалликлари, зукко ва одобли эканликлари давоми...

4263 15:00 / 02.12.2020
Оиша онамиз розияллоҳу анҳо жуда ёш бўлишларига қарамай, жангларда ҳам фаол иштирок этганлар. У киши биринчи бор Уҳуд жангида қатнашганлар. Оиша онамиз розияллоҳу давоми...

4226 12:08 / 14.11.2018
Ўтган асрнинг эллигинчи йилларида Мэрилин Монро Америка учун қанчалик бузуқлик тимсолига айланган бўлса, Брижит Бордо ҳам Европа учун шундай мақомда эди. У давоми...

4924 15:15 / 05.01.2019
Аудиолар

232718 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151256 14:35 / 11.08.2021